12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:14
Адабиёт 👁 2,205

НЕНИКИ ХОР ТУТСАНГ...

НЕНИКИ ХОР ТУТСАНГ...

(Воқеий ҳикоя)

Фазилат келин бўлиб тушган хонадон унчалик катта эмасди. Қайнона-қайнотаси, эри, ўзи ва ўзидан катта овсинининг бир ўғил, бир қизи.

Фазилат бу оилага келин бўлиб тушганидан сўнг икки ойча вақт ўтгач, қайноғаси ва овсини қайнонасининг қистови билан Россияга, ҳовли учун пул топишга кетишди. Овсини Марям аввал бу гапни эшитганида "йўғ-э... мен болаларимни ташлаб... қандай қилиб... ” деди юраги дов бермай.

Кейинчалик қайнонаси болаларингга ўзим қарайман, овсининг қарайди. Сизлар, ана, пахсаси тикланган ҳовлингизни эпақага келтириб олишга ҳаракат қилинглар, – деди қатъий. Бечора аёл оиланинг қарорига қарши чиқолмай, эрига эргашиб мусофир юртга кетганига ҳам уч ойдан ошиб кетди.

Фазилат шу ҳақда ўйлаганида туппа-тузук муаллим ўғли, келинини мўмай пул умидида ўзга юртга юборган қайнонасига, унинг шундай қарорини маъқуллаб турган қайнотасига ҳайрон қолади. Кейин "менга нима” дейди ўзича. Ҳа-да, унга нима. Мўл-мўл пул топиб келишса, қайтанга унга яхши, тезроқ ҳовлисини таъмирлаб олиб, кўчиб кетишади, бу ҳовлида кенг уйнинг келинчаги бўлиб ўзи қолади. Фақат... фақат унга бири олти, бири тўрт яшар болаларнинг ош-овқатини бериш, уст-бошини ювишлар унчалик ёқмайди. Қайнона, қайнота борди-келдилар, томорқа, мол ташвишларидан ортмайди, болаларни едириб-ичириб, қараш унинг зиммасида. Фазилат шунинг учун болаларга қаттиққўллик қилади, овқатни  тўкмай ейишни, уйни ивирситиб ташламасликни қаттиқ талаб қилади. Кўнмасалар, дўқ уриб қўрқитар, бу ҳақда ҳеч кимга айтмасликни топширарди. Бироқ, бола – бола-да, доим ҳам Фазилатнинг айтгани бўлавермасди. У бунинг ҳам иложини топди: чол, кампир йўқ пайтларда овқат бермай қўйди.

Орадан йиллар ўтди.

Фазилатнинг пул топгани кетган қайноғаси ва овсини уч йилча шу ёқларда қолиб кетди. Тез-тез қўнғироқлашиб турса-да, болалар уларни жуда соғинишган, соғинч аламидан тобора асабий, одамови бўлиб боришар, улғайгани сари Фазилатнинг жиловидан чиқиб боришарди.

Бутун оила жамул-жам бўлишганида Фазилат болаларга ўзини жуда ғамхўр кўрсатишга уринса-да, ҳеч ким йўқ пайтларда уларни чўридай ишлатиб, аламини олиб оларди. Уни бундан ҳам ортиқ қийнаётган муаммо – бўйида бўлмаётгани эди. Назарида бунга ҳам овсинининг ўғил-қизи айбдордай, уларга заҳрини сочиб, аламини улардан оларди.

Бугун Фазилат ҳар кунгидан ҳам эрта турди. Дўхтирларнинг эмлашлари натижа бермагач, қайнонаси қистови билан Тошкентга, малакали дўхтирлар кўригидан ўтиб келгани эри билан пойтахтга жўнаяпти. У йўлхалталарини тайёрлаб бўлиб, одатдагича  ҳовлига,  улкан ўрик тагидаги супада турган хонтахта устига нонушта тайёрламоқчи бўлди. Супада ака-сингил бамайлихотир ухлаб ётишарди. Уларнинг болаларча беғуборлик акс этиб турган маъсум чеҳраларига қараб Фазилатнинг илк бор кўнгли юмшади, илк бора шу болалар ўзиники бўлишини жуда-жуда истади. Ота-она меҳрига ташна болаларни койиб, дағдаға қилиб, ўзига ортиқча юк, деб ҳисоблаганларига илк бор пушаймон бўлди.

У ҳозир шу беозор ухлаб ётган норасидаларни бағрига босиб суюб-эркалагиси келди. Шунда... шунда кўнглини бир аёвсиз савол пармалаб ўтди:

- Тортаётган азобларинг шу бегуноҳ норасидаларга берган озорларингнинг жазоси эмасмикан? Ахир неники хор тутсанг, шунга зор бўласан, дейишадику!

Фазилатнинг болаларга чўзилган қўллари ҳавода муаллақ қолди...

Севара ИСМОИЛОВА,

3-сонли Амударё академик лицейи ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026