Болалар ўз кун тартибини яхши биладилар
Болалар ўз кун тартибига риоя қилишни ўргансалар, оилада, мактабда ва жамоат жойларида ўзини қандай тутишни, кимга қандай муомала қилишни яхши биладилар.
Қишки таътилда мириқиб дам олган 31-сонли мактабнинг 4-синф ўқувчилари қиш фасли учун ўз кун тартибини тузиб олишди ва рус тили дарсида ўтказилган “Распорядок дня” (“Кун тартиби”) мавзусидаги адабий-мусиқий тадбирда болаларнинг намунавий кун тартиби ҳақидаги слайдлар, мультимеддиялар намойиши билан яқиндан танишдилар. Хусусан, эрталабки бадан тарбия, ювиниш, катталарга салом бериш, нонушта қилиш одоблари, озода кийиниб мактабга бориш, ўқувчилар қоидасига амал қилиш, йўл ҳаракати қоидалари тўғрисидаги слайдлар ва мультимедияларни томоша қилган ўқувчилар ўз кун тартиби ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлдилар. Тадбир якунида ўқувчилар “Дождик по земле” қувноқ ашуласини куйлаб рақсга тушдилар.
Нигора Собирова, 31-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶