АМУДАPЁ ТУМАНИДА ПАХТАНИНГ ЯНГИ НАВЛАPИ ЭКИЛМОҚДИ
Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги “2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирлари ва пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йилнинг 28 февраль куни туман ҳокимининг 193-сонли қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга мувофиқ жорий йилда тумандаги 511 та фермер хўжаликларида жами 15550 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилди.
Шундан 3075 гектар майдонга С-47-27, 10800 гектар майдонга Султон ва 1675 гектар майдонга Бухоро-102 ҳамда Бухоро-8 навлари экиладиган бўлди. Бухоро-102 ва Бухоро-8 навлари Амударё туманида биринчи марта экилаётган янги навлар ҳисобланади.
Жорий йилда уруғлик чигитлар фермер хўжаликларига 16 та чигит тарқатиш шохобчалари томонидан етказиб берилади.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶