Амударёда 330 дан ортиқ хонадонларда иссиқхоналар мавжуд
Амударё туманида ҳозирги кунда 333 нафар томорқа ер эгаларида иссиқхоналар мавжуд бўлиб, уларнинг жами майдони 7 гектарни ташкил қилади. Бу ҳақида Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 50-сессиясида туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Ф.Садуллаев маълум қилди.
Шунингдек, 172 нафар фуқаролар банк кредитлари орқали иссиқхона қуриш истагини билдиришган. Ушбу фуқароларнинг ҳоҳиш-истакларини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг 2018 йил 15 феврал куни “Туманда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларидан унумли фойдаланишни ташкил этиш тўғрисида”ги 106-сонли қарори қабул қилинди.
Ушбу қарор ижроси юзасидан кредит олиш истагини билдирган фуқароларнинг рўйхати “Микрокредитбанк” АТБ Ман-ит филиали тақдим этилди.
Ҳозирги кунда юқорида кўрсатилган 172 та томорқа ер эгаларининг 35 тасига кредит маблағлари ажратилган.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶