2 июль - “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун
1992 йилнинг 2 июли мамлакатимиз тарихида шонли саналарнинг бири бўлиб қолди. Шу куни “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Гербимизда акс этган ҳар бир чизиқ, ранг ва белгида муайян рамзий маъно бор.
1992 йилнинг 2 июлидан бери юртимизда бу сана улкан байрам сифатида нишонланади, гербимизнинг қадр-қимматини ёшлар кўнглига чуқурроқ сингдириш, шакли, белгиларининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинларига қарашли туманимизда фаолият олиб бораётган “9202-D” ҳарбий қисмида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар билан ўтказилган тадбир ҳам гербимиз қабул қилинган кун шарафига бағишланади.
Тадбирда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раиси М.Сафарбоев, ЎзМТДП туман Кенгаши раиси Ш.Янгибоева, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси М.Шерметов, Маданият бўлими ходими, режиссёр, сухандон О.Бегимов иштирок этдилар ва кун тартибидаги мавзу юзасидан маърузалар қилдилар.
Шунингдек, тадбирда китоб ва китобхонлик тарғиботига ҳам эътибор қаратилди.
Китоблар – беминнат дўст ва маънавий устоз ҳам. Ўқиб, ўқиганларини уқиб, олган билимлари туфайли ўзининг порлоқ келажагини яратаётган ёшларимиз жуда кўп. Китоб мутолаа қилиш, мутолаа маданиятини оширишга интилиш – ҳар бир фуқарога, хусусан, ҳарбий хизматчиларга ҳам жоиздир.
Тадбирда ҳарбий хизматчилар бу борадаги ўз фикр-мулоҳазаларини ўртага ташладилар, шеърхонлик авжига чиқди ва барча иштирокчиларда чуқур таассуротлар қолдирди.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶