Биринчи ўқиш куни кўтаринки кайфият билан бошланди
Тумандаги барча мактабларда билимлар кунига бағишланган тадбирлар ўтказилиб, дарслар бошлаб юборилди.
5 сентябрь куни 38-сонли мактабда ҳам байрамона безатилган ҳовлида билимлар куни муносабати билан катта тадбир ўтказилди. Ўқитувчи ва ўқувчилар, 1-синфга қабул қилинган болажонлар ҳамда ота-оналар иштирок этган тадбирни мактаб директори Илҳом Мадраҳимов очиб берди.
Тадбирда мактаб директори Илҳом Мадраҳимов, директор ўринбосари Зоя Бобожонова, Нодира Қурбонбоевалар барчани янги ўқув йили билан қутлаб, фанларни яхши ўзлаштириш, жамоат ишларида фаол иштирок этиш, мактаб ички тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя этиш, бўш вақтларда фан тўгаракларига қатнашиш лозимлигини ҳам айтиб ўтдилар. Шундан сўнг, 1-синфга қабул қилинган 75 нафар ўқувчига мактаб руҳшуноси Нилуфар Тожимуродова бошчилигида Президент совғалари: мактаб сумкаси ва зарур ўқув қуроллари топширилди.
Туман Маданият бўлими томонидан намойиш этилган мусиқий дастур тадбирга ўзгача файз киритди ҳамда мактаб ўқитувчи, ўқувчилари биринчи ўқиш кунини хушнуд ва кўтаринки кайфият билан бошладилар.
Раъно Авезмуродова,
38-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶