Амударёда иккита фермер хўжалиги йиллик режани ортиғи билан бажарди

Айни кунларда туманимиз пахта далаларида йил – ўн икки ойлик фидойи меҳнатлар эвазига бунёдга келган ҳосилни йиғиб-териб олиб, давлат хирмонига топшириш учун ҳаракат қилган фермер хўжаликлари хирмони кун сайин юксалмоқда.
“Ерлапас” фермер хўжалиги аъзолари йиллик давлатга пахта топшириш режасини ёруғ юз билан адо этдилар.
Асосан чорвачиликка ихтисослашган хўжаликда кўкламда 15 гектар ерга пахта экилган эди. Мазкур майдонларда бир текис униб чиққан ниҳоллар сифатли парвариш қилиниб, мўл ҳосил бунёдга келишига эришилди.
Шу кунгача хўжаликнинг 8 нафар пудратчилари оила аъзолари кўмагида шартномадаги 32 тонна ўрига 33 тоннадан зиёд ҳосилни йиғиб-териб олишга муваффақ бўлдилар.
Илк довондан ошган мазкур хўжаликларда терим ҳамон авжида, чунки ҳали далаларда ҳосил мўл.

Шунингдек, Ўрта қалъа овулида фаолият юритаётган “Юсуфхўжа” фермер хўжалиги азаматлари ҳам жорий йил учун белгиланган шартномавий режасини ортиғи билан бажаришга эришдилар. 42 гектар пахта майдонидан 106 тонна ўрнига шу кунгача 110 тоннадан зиёд ҳосил йиғиштириб олинди. Хўжаликнинг Pозия Ғойипова, Дилбар Давлетова, Навбаҳор Шониёзова каби теримчилари мавсум мобайнида 4-5 тоннадан пахта териб, мўл-кўл даромад олдилар.
Теримчилар учун дала бошида иссиқ овқат ташкил қилиниб, терилган пахта пулларининг кунлик берилаётгани иш суръатининг юқори бўлишини таъминлаяпти.
Хўжалик аъзолари яна 60 тонна ҳосил йиғиштириб олиб, ялпи ҳосилдорликни 40 центнерга етказишни мўлжаллашаяпти.
Ойгул Pажабова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶