Мактабда “Ёш китобхонлар” кўрик-танлови ўтказилди
Китоблар инсонни маънавий камолотга етказади. У қалбларда меҳнатсеварлик, Ватанга муҳаббат, ота-онага меҳр, вафо каби инсоний туйғуларни қарор топтириб, дунёқарашни кенгайтиради. Шу сабабли умумтаълим муассасаларида ёш авлодни китобхонликка қизиқтириш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш, миллий ва жаҳон адабиёти бўйича билимларини ошириш мақсадида “Ёш китобхонлар” кўрик-танловлари ўтказилиб келинмоқда.14 май куни 13-сонли умумтаълим мактабида ҳам 6-8-синф ўқувчилари ўртасида “Ёш китобхонлар” кўрик-танлови ўтказилди. Танловда ўқувчиларга бадиий адабиётлар бўйича саволлар берилиб, билимлари синовдан ўтказилди. Ҳакамлар ҳайъатига иштирокчиларнинг шу пайтгача ўқиган китоблари рўйхати ҳам тақдим этилди. Рўйхат асосида уларга исталган бадиий асар бўйича саволлар берилди.
Танлов якунида 7-синф ўқувчиси М.Раҳимбоева 1-ўринга, 8-синф ўқувчилари Г.Ботирова, Р.Каримовалар 2-ўринга, 7-синф ўқувчиси А.Ҳайитбоев 3-ўринга муносиб деб топилди. Шунингдек, танловда бошқа фаол иштирокчиларга “Энг китобсевар”, “Энг билимдон”, “Энг шеърхон” номинациялари ҳам берилди.
Азиза Аҳмедова, 13-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶