30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 04:31
Сиёсат 👁 1,046

Депутатликка номзодлар сайловчилар билан учрашди

Депутатликка номзодлар сайловчилар билан учрашди

Айни кунларда юртимизда муҳим сиёсий жараён – сайловларга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Бутунлай янгича муҳитда, янгича ҳуқуқий шароитда ўтиши кутилаётган жорий  йилги сайловларга барча партиялар томонидан қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Очиқ  ва ошкора ўтказилаётган сайловолди тарғибот тадбирларида партияларнинг сайловолди дастурида илгари сурилган мақсадлар аҳолининг кенг қатламига етказилиб, унда белгиланган асосий ғоя ва вазифалар хусусида батафсил маълумотлар берилмоқда.

2 ноябрь куни Тошёп овулидаги 5-сонли мактабда 10-Тошёп сайлов округидан Халқ депутатлари туман Кенгашига депутатликка кўрсатилган номзодларнинг сайловчилар билан учрашуви ўтказилди. Унда барча партияларнинг туман Кенгаши раҳбарлари, масъуллари, фаоллар ҳамда ушбу сайлов округига Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан номзоди кўрсатилган Фазилат Эсамуродова, тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси томонидан номзоди кўрсатилган Санжар Назаров, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан номзоди кўрсатилган Илҳом Полвонов, Экологик партия томонидан номзоди кўрсатилган Руслан Саиджонов, “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан номзоди кўрсатилган Маҳмуд Сапарбоевлар ўз ишончли вакиллари билан қатнашдилар.

Учрашувда 10-Тошёп округ сайлов комиссияси раиси Бахтиёр Шербоев сўзга чиқиб, жорий йилги сайловларда ҳудудда 2 минг нафардан зиёд сайловчи иштирок этиши кутилаётганини, сайлов участкасида ушбу муҳим сиёсий жараённи қонун талаблари асосида юксак савияда ўтказиш учун пухта тайёргарлик кўрилганлиги, сайловлар учун ажратилган хоналар белгиланган талаблар асосида жиҳозланиб, зарур техника воситалари ва тегишли адабиётлар билан таъминлангани ҳақида гапирди.

Шунингдек, тарғибот учрашувлари Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексида белгиланган тартиблар ҳамда белгиланган жадвал асосида ташкил этилаётгани, номзодларга сайловчиларни ўз дастурлари билан таништиришлари учун тенг вақт, имконият яратиб берилаётгани таъкидланди.

Шундан сўнг, тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси туман Кенгаши аппарат раҳбари Муқаддас Бекназарова сайловларнинг мамлакатимиз сиёсати, халқимиз ҳаётидаги аҳамияти, сайлов қонунчилигидаги янгиликлар ва ўзгаришлар, сайлов кодексининг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича тушунча берди. Халқимизнинг сиёсий онги, маданияти жамиятда кечаётган янгиланиш ва ўзгаришларга монанд ўсиб бораётгани, жамиятда очиқлик таъминланаётганини алоҳида таъкидлади.

Учрашув давомида ишончли вакиллар депутатликка номзодларнинг таржимаи ҳоли ва иш фаолияти билан таништирдилар. Шундан сўнг, номзодлар  йиғилганларга партиялар ва ўзининг сайловолди дастурида белгиланган вазифалар, уларни амалга ошириш йўллари ҳақида батафсил маълумот беришди.

Партиялар ва номзодларнинг дастурларида илгари сурилган ғоялар, ёшлар ҳаётига доир муҳим масалалар, айниқса, бандликни таъминлаш, халқ учун муносиб турмуш шароитини яратиш каби йўналишлар ўз ифодасини топганлиги сайловчиларга жуда манзур бўлди. Сайловчиларни қизиқтирган барча саволларга депутатликка номзодлар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди. 

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026