“Ана тилим – миллий мақтанишим”
30 ноябрь куни 76-сонли умумтаълим мактабида қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилишига ўттиз йил тўлиши муносабати билан “Ана тилим – миллий мақтанишим” мавзусида байрамона тадбир ташкил этилди. Тадбирда мактабимиз ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этишди. Тадбирни қорақалпоқ тили фани ўқитувчилари Калбика Тленбаева, Ширин Жумабаева, Гулноза Машарипова, Элмира Сапаровалар ташкил этишди. Тадбирни мактабимиз ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ф.Шукурлаев очди ва қорақалпоқ тили байрами билан барчани табриклади. Тадбирни 10-”Б”синф ўқувчиси Ирода Йўлдошева ва 8-“А”синф ўқувчиси Наргиза Ўрозбаевалар олиб боришди.
Тадбирда Қорақалпоқ тили Низоми бўйича билимлар баҳси бўлди ҳамда Қорақалпоқ тили тўғрисидаги шеърлар ифодали айтилди. Сўнгра даврада 7-“Б” синф ўқувчилари томонидан Қорақалпоқ тилида нақл-мақоллар жаранглади. 7-“А” синф ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўриниши ҳам намойиш этилди. Тадбир давомида “Ағайин бўлайиқ”, “Қорақалпоғим”, “Қиз қувув” қўшиқларига гуруҳлар рақси ижро этилди. Тадбир сўнггида 3-“Б”синф ўқувчилари Жаҳонгир Бекбергенов ва Умидбеклар томонидан “Ўзбекистон” қўшиғи янгради. Уларга мактабимиз ўқувчилари Ватанимиз байроқчаларини кўтариб жўр бўлишди.
Тадбир сўнггида мактабимиз ўқитувчилари ва ота-оналар сўзга чиқишиб, ушбу тадбирни тайёрлаган қорақалпоқ тили фан ўқитувчиларига миннатдорчилик билдиришди, шундай зукко ва иқтидорли ўқувчилар борлигидан фахрланишганини айтиб ўтишди. Тадбир барчада чуқур таассурот қолдирди.
Элмира САПАРОВА, 76- сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶