14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 20:47
Фан ва таълим 👁 466

ФАН ОЙЛИГИ ЎҚУВЧИЛАРНИ КЎПРОҚ ЎҚИБ-ЎРГАНИШГА УНДАДИ

ФАН ОЙЛИГИ ЎҚУВЧИЛАРНИ КЎПРОҚ ЎҚИБ-ЎРГАНИШГА УНДАДИ

Тарихни чуқур ўрганиш – ўзликни англаш сари йўл очади. Шу маънода олиб қарайдиган бўлсак, мамлакатимиздаги умумий ўрта таълим  мактабларида ҳар йили январь – тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари фан ойлиги сифатида белгиланишида ҳам улкан мақсадлар мужассам. Яъни, ёш авлоднинг юрт озодлиги, оила ободлиги, турмуш фаровонлиги, тинч ва эркин яшаш учун барча шарт-шароитлар, имкониятлар мавжудлигини англашларига, ўз Ватанининг муносиб фарзанди бўлиш туйғуларини шакллантириш, атрофдаги воқеа-ҳодисаларга лоқайд бўлмасдан ҳушёр бўлиш, мустақиллик ўз-ўзидан қўлга киритилмаганини, балки ота-боболаримизнинг  мислсиз фидойиликлари маҳсули эканлигини тушуниб етишларини таъминлаш мазкур ойликни ўтказишдан кўзланаётган мақсад ҳисобланади.

Ушбу муҳим ва ўзига хос масъулиятли ойлик туманимиздаги 75-сонли умумий  ўрта таълим мактабида ҳам намунали ўтказилмоқда. Мазкур мактабда 275 нафар ўқувчиларга 41 нафар ўқитувчилар таълим-тарбия бериб келишмоқда. Уларнинг 2 нафари тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчиларидир.
Муассасада 16 та фан тўгараклари, бешта муҳим ташаббус бўйича 8 та фан тўгараклари, 6 та спорт тўгараклари фаолият олиб бормоқда.
Мактабда январь ойи фан ойлигини ҳам ўқувчилар, ўқитувчилар улкан қизиқиш ва ташаббускорлик билан ўтказмоқдалар.

Режага мувофиқ ойлик тадбирлари мактабда “Менинг маҳаллам” мавзусида иншолар танлови ўтказишдан бошланди. Шунингдек, ҳар бир синфда очиқ дарслар ўтказилиб, унда иштирок этган мактаб маъмурияти, ўқитувчилар жамоаси вакиллари ва ота-оналар, ҳудуд нуронийлари фан ўқитувчиларининг дарсни қизиқарли тарзда ташкил эта олишлари, янги педагогик технологиялардан фойдалана олишларига холисона баҳо бердилар.

Шу йил 27 январь куни мактабда тарих фани ўқитувчиси Соҳиба Дурдиева раҳбарлигида ташкил этилган “Туғилган маконим – олтин бешигим”, деб номланган фан ойлигининг якуний тадбири ҳам ўқувчиларнинг тасаввурларини, билимларини янада бойитди. Унда юқори синфлар ўқувчилари мактаб жойлашган Уйшин маҳалласи, Қипчоқ овули, Чилпиқ ёдгорлиги тўғрисида қизиқарли маълумотлар берувчи маърузалар қилдилар.

Дарҳақиқат, мустақиллик йиллари халқимиз ҳаётида янги саҳифа очиб, Ватанимизнинг қадим тарихига, халқимизнинг  бой маънавий, маданий меросига бўлган муносабат ўзгарди. Бу она тилимиз, динимиз, азалий қадриятлар, урф-одат ва анъаналаримизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузи қайта  тикланганида ҳам яққол намоён бўлди. Дунё тамаддунига улкан ҳисса қўшган аллома боболаримизнинг хотираси эъзозланиб, уларнинг  бой маънавий мероси чуқур ўрганилаётганлиги, хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилаётганлиги ҳам мустақиллик шарофатидандир. Бу ўқувчилар томонидан тақдим этилган маърузаларда ҳам ўз аксини топди.
Тадбир сўнгида мактаб бадиий ҳаваскорлари ижросида концерт дастури намойиш этилди.

Фан ойлиги ўқитувчиларни ҳам, ўқувчиларни ҳам дарсдан ташқари ўқиб-ўрганишга жалб қилгани, ҳудуд тарихига оид кўпгина маълумотлар тўпланишига хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.

О.Ражабова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019