14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 09:09
Адабиёт 👁 426

ҚАРҒИШ

ҚАРҒИШ

Рўзимат ака эрталаб хотинининг овозидан уйғониб кетди. Истар-истамас деразанинг пардасини кўтариб ҳовлига қаради. Хотини Гулнора опанинг овози товуқхонадан келаётганини эшитган Рўзимат ака ҳавотирланиб, товуқхонага югурди. У ерда Гулнора опа дий-диё қилиб ўтирар эди:

– Шўрим қуриб қолди, қуриб қолди! 2 та чипор товуқ йўқ. Эшитяпсизми, йўқ!

– Нималар деяпсан? Нега йўқ бўлади? Қаерга йўқолади? – деди Рўзимат ака.

– Тухум олгани киргандим. Кўзимга камдек кўринди. Яхшилаб қарасам, 2 таси йўқ, – деди йиғламоқдан бери бўлиб Гулнора опа.

– Кеча қамаганингда ҳаммаси бормиди?

– Йўқ, кеча ўғлингиз қамаганди.

– Шодмон! – ўғлини чақирди Рўзимат ака.

– Лаббай, дада!

– Кеча қамаганингда 2 та чипор товуқ ҳам бормиди?

– Билмасам... эътибор бермабман.

Рўзимат ака ўйланиб қолди. Бир нарса эсига тушгандек, югуриб чиқиб кетди. Тўғри ён қўшниси Рисолат опанинг ҳовлисига кирди ва бақирди:

– Рисолааат! Қани, ўша мушугинг? Қани деяпман? Ўлдираман уни!

Рисолат опа қўлида хамир юқи билан ичкаридан чиқиб келди.

– Ассалому алайкум, келинг қўшни, тинчликми?

– Тинчликмас, анави ўғри, очофат мушугингни бер менга, ўлдираман уни! Қани у?

– Вой ўлмасам! Мош нима қилибди?

– Товуқларимни ўғирлабди ўша Мошинг.

– Йўқ, Мошнинг бунақа одати йўқ.

– Ўшандан бошқа ким ҳам қиларди, – деб Рўзимат ака ҳовлини кўздан кечириб чиқди. Ҳовли чеккасида Мош болаларини эмизиб ётарди. Рўзимат ака бориб мушукнинг бўйнидан ғижимлаб ушлади. Жони оғриган мушук типирчилай бошлади. Болалари эса “онамизга тегма” дегандек миёвлай бошлашди. Рисолат опа Рўзимат аканинг қўлига ёпишди.

– Қўйиб юборинг! Нима қилмоқчисиз?

– Кунини кўрсатаман, – деди ўзини боса олмай Рўзимат ака.

– Раҳмингиз келсин. Ахир болалари бор-ку! – Аёлнинг ёлворишларига қарамай Рўзимат ака мушукни олиб уйига кетди. Эшикдан ҳовлисига кирганида ити Олапар ялтоқлик қилиб, оёқларига суркалган эди, жеркиб берди:

– Тур-е! Ўзи битта сен камсан!

Мушук ҳамон типирчиларди. Рўзимат ака омборхонага кириб, ўртача катталикдаги қопни олиб, мушукни солди. Мушук миёвлаб, баттар типирчилай бошлади. Рўзимат аканинг кўзи қонга тўлди.

– Мана сенга! Мана! – деди-ю, қопни деворга бир неча марта урди. Мушук тинчиб қолди. Хотини Гулнора опанинг ҳай-ҳайлашига ҳам қарамай қопни кўтариб чиқиб кетди. У тўғри анҳорга борди ва қопни  сувга ирғитиб юборди-да, орқасига қарамай кетди. Рисолат опа бундан жуда қаттиқ ранжиди.

... Орадан кунлар ўтди. Бир куни кичик ўғил Шодмон мактабга кетиб қайтиб келмади. Суриштиришса, ўша куни мактабга ҳам бормаган. Бутун қишлоқни ағдар-тўнтар қилишди. Ҳаммадан суриштирилди. Лекин дараги сиқмади.

У энди 3-синфга қадам  қўйганди. Рўзимат ака ва Гулнора опанинг бўлари бўлди. Тўртинчи кун Шодмоннинг мурдаси анҳордан топилди. Ота-онаси ақлдан озишди. Ҳаммани бир савол қийнарди: қандай қилиб?!

Аниқланишича, ўша куни Шодмон автоҳалокатга учраган. Уни уриб юборган ҳайдовчи қўрқиб кетган ва шифохонага олиб бориш ўрнига Шодмонни қопга солган-у, анҳорга ташлаган.

Жанозада Гулнора опа Рисолат опанинг ёқасига ёпишди.

– Сен! Сен қарғагансан! Сен! Битта мушук учун қарғагансан бизни! Сен ўғлимни жувонмарг қилдинг! Сен сабабчисан!

Одамлар уларни зўрға ажратиб олишди. Уларни қарғиш эмас, етим мушукчаларнинг уволи тутган эди.

Олапарнинг инида эса бир уюм товуқ патлари ётарди...

 

Иқболой  РАҲИМОВА,

1-сонли мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019