Ҳисобот сайлов йиғилиши ўтказилди
Айни кунларда бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилмоқда.
Тумандаги 36-сонли мактабда ҳам бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Pежа асосида ўтказилган йиғилишда Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши раиси У. Абдураҳмонов ва мактаб директори К Нуримбетовлар иштирок этишди.
Йиғилишни мактаб касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.Юлдашев очиб берди.
Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб бошланғич касаба уюшмасининг 2015-2020 йиллар давомидаги касаба уюшмаси қўмитаси фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тингланди. Кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан касаба уюшмаси аъзолари касаба уюшмаси қўмитасининг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, унинг фаолиятига қониқарли баҳо беришди.
Йиғилишда бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг янги таркиби сайланди ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси сайланди ва туман конференциясига делегат сайлаш масаласи кўриб чиқилди.
У.Абдураҳмонов,
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба
уюшмаси туман кенгаши раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶