29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 16:46
Фан ва таълим 👁 168

ЯНГИ БАҲОЛАШ ТИЗИМИ ЎҚУВЧИ ЭГАЛЛАГАН БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРНИ АНИҚЛАБ БЕРАДИ

ЯНГИ БАҲОЛАШ ТИЗИМИ ЎҚУВЧИ ЭГАЛЛАГАН БИЛИМ ВА КЎНИКМАЛАРНИ АНИҚЛАБ БЕРАДИ

Юртимизда жорий этилган карантин қоидалари туфайли таълим тизими ходимлари, педагоглар ўртасида тажриба алмашиш тариқасида ўтказиладиган шўъба йиғилиши бу гал ҳар йилгидан фарқли равишда ўтказилди.

Шўъба йиғилиши – бу янги  ўқув йили бошланиши олдидан тизимда фаолият юритаётган педагог-ходимларнинг касбий маҳоратларини янада ошириш, илғор тажрибаларни тарғиб қилиш ҳамда уларга ўқув дастурлари, дарсликлардаги янгиликлар ва ўзгаришларни етказиш, янги ўқув йилида таълим-тарбия сифатини ошириш юзасидан муҳим ва устувор йўналишларни белгилаб олиш мақсадида ўтказилувчи ўқув-семинардир.

2020-2021 ўқув йилида бошланғич синф ўқитувчиларининг Республика Таълим маркази шўъба йиғилиши пандемия шароитида икки хил тарзда ўтказилди. Яъни, Республика ўқув-семинар ZOOM алоқа воситаси орқали онлайн видеоконференция шаклида 12 август куни бўлиб ўтди. Онлайн видеоконференцияда туманимизнинг бошланғич синф ўқитувчилари фаол қатнашишди.

13 август кунидан бошлаб эса “Eurosport” телеканали орқали телемастер класслар шаклида амалга оширилди.

Бу йилги шўъба йиғилиши Республика Таълим маркази маҳоратли методист ўқитувчилари томонидан “Бошланғич таълимда саводхонликни шакллантириш усуллари” мавзусида олиб борилди. Унга кўра, бошланғич синф ўқувчилари ҳафтанинг беш кунида ўқишади ва шанба кунлари ота-онаси билан бўлишади.

Жорий ўқув йилидан бошлаб, 1-2-синфларда янги баҳолаш тизими тажриба-синов тариқасида амалга оширилади. Ўқитувчилар юритиши лозим бўлган ҳужжатлар сони эса 3 тадан 1 тага камайтирилди. Яъни, ўқитувчилар фақат синф журналинигина юритади. Бу эса уларга кўпроқ ўз устида ишлашга, ўқувчилар саводхонлиги билан шуғулланишига имкон яратади. Эндиликда ўқувчилар ҳам қоғоз кундаликдан воз кечишади. Ўқувчиларнинг ҳар кунги кундалик баҳолари қайд этиб бориладиган электрон кундаликлар жорий этилмоқда. Бунда ўқувчиларнинг барча фанлардан олган баҳолари kundalik.com сайтига жойлаштирилади. Kundalik.comнинг афзалликлари шундаки, сайт орқали ота-оналар фарзандларининг ҳақиқий баҳолари билан танишиб борадилар. Уйида, оила даврасида бўлмаган ота-оналар ҳам фарзандларининг билимидан, ўқишидан хабардор бўлиб туришади. Жорий ўқув йилида туманимиздаги 4 та мактаб kundalik.comга, яъни электрон баҳолаш тизимига ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Албатта, мазкур тизим амалдаги баҳолашдан мазмун ва ёндашув жиҳатидан тубдан фарқ қилади. Яъни, амалдаги баҳолаш тизими ўқувчининг янги мавзуни қай даражада ўзлаштиргани ва хотирасида сақлаб қолганини баҳоловчи  мезонларга асосланса, янгича баҳолашдаги мезонлар ўқувчининг эгаллаган билими натижасида ҳосил бўлган кўникмаларини баҳолайди. Бунда ўқувчининг саводхонлиги, компетенция ва шахсий сифатларига алоҳида эътибор қаратилади. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, янгича баҳолаш тизими ўқув жараёнининг энг баланд нуқтасини – ўқитувчининг билимдонлиги ва ўқувчининг ўзлаштириш қобилияти нечоғлик эканлигини белгилайди. Мазкур баҳолаш тизими, таълим соҳасини  юқори поғонага кўтариши табиий.

Шерзод Муродов, туман ХТБ бошланғич таълим методисти.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026