12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:27
Адабиёт 👁 332

“ИЧИНГНИ ҚИЗДИРАДИ” (мутойиба)

“ИЧИНГНИ ҚИЗДИРАДИ” (мутойиба)

Мирзанинг уйи қишлоқнинг чети, нарёғи кенг-мўл деҳқончилик далалари бўлгани учун туман асаларичилик хўжалигидагилар қирқ қути асалари уяларини олиб келиб қўйишди. Нима, мендан нон-ош тилармиди, деб Мирза ўзи рухсат берди. Асаларичилар бу хонадон эгаларининг самимияти, меҳмондўстлигини кўргач, яқин ошна бўлиб қолишди.

Ҳозир қутилар сони юздан ошди.

“Бол тутган бармоғини ялар”, деганларидай, йил – ўн икки ой Мирза хонадонининг дастурхони асалсиз бўлмайди, анча-мунча сотишга ҳам ортади.

“Мирзанинг асали – асл”, –деб Янгибой ака ҳамма жойда мақтаб юради. Асални олиш пайтида “кавсан”дан ҳам қуруқ қолмай, улушини олади... “Реклама учун” деб.

Янгибой ака кечадан бери асаларичилар келиб ишлаётганини эшитиб, Мирзанинг уйига қараб йўл олди.

– Ассалому алайкум! Хирмонга баракат! – деб кириб борганида Мирзанинг хотини нон ёпаётган экан. Мирза асаларичиларнинг ҳайдовчиси билан супада чой ичиб ўтирар, яна уч йигит тўри кўкракка тушадиган қалпоқни кийиб, махсус тутунликни тутатиб, асал йиғмоқда эдилар.

Қатор турган бидон идишларга қараганда, асалнинг бу йилги ҳосили зўрга ўхшарди.

– Умрингизга баракат! Келинг, нердан ис билдингиз-ай? – деб, ҳамишаги қувноқ ҳазили билан кутиб олди Мирза, – тўрга ўтинг.

Янгибой ака қуюқ дуо қилиб, юзига фотиҳа тортгач, барча билан сўрашиб олди, хирмонларига яна бир бор барака тилади.

– Сен, қизғанчиқ, айтмаганинг билан арилардан хабар борди!

– Чой ичинг, энди хабар бермоқчийдим, мана, тоза асал билан ичинг, – деб Мирза чой ичадиган пиёладан каттароқ вазачадаги асални яқинроққа қўйди.

– Ҳей, Мирзабой, бунинг кичкина тилимга юқ ҳам бўлмайди, тоза болдан мана бу пиёлага тўлдириб обкесанг-а! Ана, келиннинг иссиқ чўрагидан ҳам иккитагина, а?! Қўлингни очиб тур, хирмон устида!

– Хўп, хўп, Янгака, – деб, дарров барини муҳайё қилди Мирза.

Асаларичилар ҳам буларнинг ҳангомаларидан хабардор, иккаласи бир-бирини “учириб” гаплашганига кўп гувоҳ бўлишган. Янгибой аканинг гавдасига яраша иштаҳаси ҳам зўр эди.

– Мирзабой, шу сенинг уйингга келсам, иштаҳам очилиб кетади, ҳайронман, – деди пиёлани бўшатаётиб.

– Ҳовва, ўзингизнинг уйингиздагина иштаҳангиз ёпиқ бўлади сизнинг, – жавоб отди Мирза.

– Йўғ-эй, меҳмонларга кўпдан етишсин, дер эдим-да, ҳозирлари харажат бегона бўлмасин деб, уйда ҳам иштаҳам очиқ бўлади, – деди Янгибой ака юмшоқ чўрак билан косадаги болни сидириб оларкан бўш келмай.

– Биздан ҳам бир пиёла, Янгаканг учун! – қичқирди болчилардан бири, – об келинг, роса қуюқ жойидан солиб берайин, жуфт бўлсин-да!

Янгибой ака бу пиёлани ҳам бўшатди. Ҳали иккинчи чўракнинг ярмидан озроғи бор эди.

– Янгака! Яна бир пиёла обкесинми?!

– Об келақол, яна битта чўрак ҳам олдирақол,–деди Янгибой ака ундан қайтмасдан, чираниброқ ўтириб. Мирза кулиб, яна пиёлани тўлдираркан, болчиларга ҳам эшиттириб гап отди:

– Ҳў, Янгака, сал хабардорроқ бўлинг! Кўп еворсангиз, ичингизни қиздиради бу! Янгибой ака ундан ҳам баланд оҳангда қичқирди:

– Сен об келавер. Кўрамиз! Кўриб турибмиз, кимнинг ичи қизишини!

Т.АБДУЛЛАЕВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026