ЁШ ЎҚИТУВЧИ МОҲИНУРНИНГ ЮТУҚЛАРИ
Мамлакатимизда бугунги кунда ўқитувчи-мураббийларнинг ҳар томонлама юксалиши учун барча имкониятлар яратилиб, уларнинг мавқеи тобора ортиб бормоқда. Aйниқса, ушбу шарафли касб эгалари орасида ёш кадрларимизнинг яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, эришаётган ютуқлари киши дилини қувонтиради.
Инглиз тили фани ўқитувчиси Моҳинур Отаназарова ҳам ана шундай интилувчан ёш ўқитувчилардан биридир. Моҳинур 2017 йилдан буён тумандаги 40-сонли умумтаълим мактабида инглиз тили фани ўқитувчиси сифатида фаолият олиб бормоқда. У ҳозирги кунга қадар бўлган қисқа давр мобайнида ўзининг меҳнат фаолиятида кўплаб юқори натижаларни қўлга киритиб келмоқда. Хусусан, 2018 йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказилган чет тилидан малака ва уни билиш даражаси бўйича SEFR тест синовидан муваффақиятли ўтди. Ҳар йили фанлар олимпиадасида ўқувчиси Умида Отаназарова инглиз тили фанидан туман босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб келмоқда.
Шунингдек, Моҳинур ҳозирги кунда American Council for International Education томонидан ташкил қилинган ESN дастурида Regional Peer Mentorликни қўлга киритиш учун иштирок этмоқда. Жорий йил август ойидан бошлаб, халқаро Coursera онлайн малака ошириш платформасидаги курсларда ўқиб келмоқда. Ҳозиргача 16 та курсни муваффақиятли тугатиб, 16 та халқаро сертификатни қўлга киритди. Инглиз тили фани ўқитувчилари учун ўз касбий маҳоратларини ривожлантиришга ёрдам берувчи халқаро TESOL курсларининг биринчи босқичини муваффақиятли якунлаб, сертификатга эга бўлди ҳамда иккинчи босқичида ўқишда давом этмоқда.
Чарос Aрслонова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶