29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 16:46
Фан ва таълим 👁 256

ТАЪЛИМ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ КЕНГ ЖАМОАТЧИЛИК ИШТИРОКИДА ЎРГАНИЛДИ

ТАЪЛИМ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ КЕНГ ЖАМОАТЧИЛИК ИШТИРОКИДА ЎРГАНИЛДИ

Шарқ донишмандлари “Илм-маърифатсиз нажот йўқ ва бўлмагай ҳам” деганларида нечоғлиқ ҳақ эканликларини бугунги кун мисолида англаш мумкин. Шу йил 6 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон Фармони қабул қилинди. Лойиҳаси дастлаб кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинган ушбу Фармонда таълим тизимини янада такомиллаштириш кўзда тутилган.

Муҳокамага қўйилган “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳаси аҳоли томонидан жуда илиқ кутиб олинди. Чунки, Фармон лойиҳасида мамлакатимизда таълим-тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш, ёш авлод эгаларида замонавий билим ва кўникмаларни шакллантириш, таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш борасида тизимли ишларни олиб бориш кўрсатилган. Шунингдек, тизимни янгидан ислоҳ қилиш, мамлакатимизда таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини такомиллаштириш жамиятимизда ўқитувчи ва педагог ходимлар, илмий ва ижодкор зиёлиларга бўлган ҳурмат эътиборни янада ошириш, таълим олувчиларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш, тизимга хусусий сектор иштирокини кенгайтириш каби эзгу мақсадлар акс эттирилган.

Туманимизда ҳам ушбу Фармон лойиҳаси бўйича жойларда тарғибот ишлари амалга оширилди ва учрашувларда таклифлар ўрганилди.

Жумладан, “Қиличбой” сайлов округида жойлашган 32-сонли мактаб жамоалари ва аҳоли билан Фармон лойиҳасининг мазмун ва моҳиятини муҳокама қилиб, билдирилган таклифларни ёзиб олдик. Шунингдек, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши сессиясида ва тумандаги мактаб раҳбарлари билан учрашувларида билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, Жўқорғи Кенгес қарори лойиҳасига ўз таклифларимизни киритдик.

Фармон лойиҳасининг 3-банди иккинчи хатбошисида таянч ўқув режасини такомиллаштириш ва умумий ҳафталик ўқув юкламасини камайтириш ҳамда ўзаро узвий боғлиқ фанларни бирлаштириш ҳисобига уларнинг сонини оптималлаштириш кўрсатилган. Бунда умумий ҳафталик юкламасини қисқартириш умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларининг синфлар ва фанлар кесимида тасдиқланган давлат таълим стандартларини бажаришида муаммолар юзага келади. Шу сабабли ҳозирги таянч ўқув режа асосида ҳафталик ўқув юкламаларини сақлаб қолишни таклиф этдик.

Шунингдек, Фармон лойиҳасининг 8-банди иккинчи хатбошида ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган умумтаълим таълим муассасалари педагогларига тўғридан-тўғри олий малака тоифаси бериш белгиланган бўлиб, бунга қўшимча фан олимпиадасининг Ўзбекистон Республикаси босқичида ғолибликни қўлга киритган фан ўқитувчиларининг малака тоифаларини бир поғонага кўтариш таклифини киритдик.

Шуни қувонч билан алоҳида эътироф этишимиз керакки, биз ва кенг жамоатчилик томонидан билдирилган ушбу таклифлар инобатга олинди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6 ноябр кунги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон Фармонида қайд этилди. Ўз навбатида бу билан биз каби таълим жонкуярлари зиммасига янада каттароқ масъулият юкланди.
Биз ишонамизки, ушбу Фармон асосида соҳадаги самарадорлик янада ортиши таъминланади.

С. Хўжамуродова, 40-сонли мактаб директори, Қорақалпоғистан Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026