29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 15:23
Фан ва таълим 👁 301

ТАРИХ ФАНИ ОЙЛИГИ ЯКУНИГА БАҒИШЛАБ “ЎЛКАМ ТАРИХИ” МАВЗУСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ТАРИХ ФАНИ ОЙЛИГИ ЯКУНИГА БАҒИШЛАБ “ЎЛКАМ ТАРИХИ” МАВЗУСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Умумтаълим мактабларида декабрь – тарих, тарбия ва ҳуқуқ фанлари ойлиги доирасида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Фан ойлиги доирасида барча мактабларда бири-биридан қизиқарли тадбирлар, инновацион дарс-машғулотлари ташкил этилиб, ўқувчиларнинг билимлари оширилди.

Амударё туманидаги 75-сонли мактабда ҳам фан ойлиги доирасида турли тадбирлар ўтказилди. Айниқса, тарих фани бўйича ойлик давомида синфлараро, гуруҳлараро беллашувлар, туманимиз, Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон ҳамда қадимги  дунё тарихи, шунингдек, Ўзбекистоннинг янги тарихига оид рефератлар, суратли альбомлар тайёрланди. Ўқувчилар томонидан “Ўлкам тарихи” мавзусида кўргазма ташкил этилди. Кўргазмадан жой олган буюк Амир Темур давлатчилиги тарихига оид реферат ва иншолар, тарихий сурат-лавҳалар ўқувчиларнинг  Темурийлар салтанати ҳақидаги билимларини янада мустаҳкамлади.

Бир ой давом этган тарих фани ойлиги доирасида ўтказилган очиқ дарслар, семинар-тренингларда мактабнинг  тарих фани ўқитувчилари “ўрган-ўргат” тамойили асосида ўзаро тажриба алмашдилар. Ўқувчилар ўртасида Ватанимиз тарихи юзасидан рефератлар танлови, иншолар ва расмлар танловлари ўтказилди, Фан ойлиги  якунида барча  тадбирлар умумлаштирилди ва “Ўлкам тарихи” мавзусидаги кўргазма орқали ўқувчиларнинг энг сара ишлари намойиш этилди.

Шунингдек, ойлик доирасида ўтказилган синфлараро беллашувларда, гуруҳлараро  заковат баҳсларида ҳамда реферат ва иншолар танловларида ўз билимдонликларини намойиш этган ўқувчилар, энг яхши иншо, энг яхши расмлар муаллифларининг номлари алоҳида қайд этилиб, мактаб  маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Фан ойлигининг якунловчи босқичида иштирок этган туман Халқ таълими бўлими услубчилари Одилбек Ҳайтимбетов ва Ўткирбек Матмуродовлар “Ўлкам тарихи” кўргазмасига юқори  баҳо бердилар. Шу билан бирга, фан ойлиги доирасида ўқувчилар томонидан тайёрланган рефератлар, она Ватан тарихи, туманимиз ҳамда ўқувчиларнинг ўзлари истиқомат қилаётган маҳаллалар тарихига оид иншолар, мактабнинг ҳаваскор рассомлари чизган тарихий суратларнинг мазмун-моҳияти, ушбу ижодий ишларнинг  ёшлар маънавиятини юксалтиришдаги аҳамияти хусусида атрофлича тўхталдилар.

Тарих фани ойлиги якунига бағишланган маънавий-маърифий  тадбирда ўқувчи-ёшлар халқимиз севган адиб ва шоирларнинг асарларидан парчалар, бири-биридан таъсирли шеърлар ўқидилар.

“Ўлкам тарихи” мавзусидаги кўргазмали маънавий-маърифий тадбир ўқувчилар қалбида она Юртга муҳаббат, маънавий қадриятларга ва халқимизнинг буюк тарихига ҳурмат туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026