29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 15:21
Фан ва таълим 👁 233

ФАН ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

ФАН ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Туманимиздаги 11-сонли умумтаълим мактабида тарих фани ойлиги доирасида бири-биридан қизиқарли тадбирлар ўтказилди. Айниқса, синфлараро  ўтказилган “Сиз тарихни биласизми?”, “Ўлкамиз тарихини ўрганамиз”, “Буюк аждодларимиз билан фахрланамиз”, “Темурийлар салтанати ҳақида нималарни биласиз?”, “Бобурийлар салтанати ва жаҳон” мавзуларидаги суҳбатлар, викториналар, заковат ўйинлари, иншолар ва рефератлар танловлари, мамлакатимиз тарихига оид расмлар танлови ўқувчи-ёшларнинг тарих фанига бўлган қизиқишларини янада оширди.

Янги йил байрами ва ўқув йилининг иккинчи чораги арафасида мактабда фан ойлигининг якуний босқичи ўтказилди. Унда фан ойлиги давомида амалга оширилган маънавий-маърифий тадбирларнинг мазмун-моҳиятини акс эттирувчи кўргазма ташкил этилиб, кўргазмадан ўқувчилар томонидан  фан ойлиги давомида ёзилган рефератлар, маърузалар, иншолар ва шу билан биргаликда Она Ватан тарихини, истиқлол йилларида халқимиз эришган ютуқларни акс эттирувчи расмлар жой олди.

Фан ойлиги якунига бағишланган маънавий-маърифий тадбирни маънавий-маърифий ишлар бўйича мактаб директорининг ўринбосари Мунаввар Йўлдошева очди ва барчани ўқув йилининг иккинчи чораги муваффақиятли якунланиши ҳамда ҳаётимизга кириб  келаётган янги йил билан табриклади. Шунингдек, фан ойлигининг муваффақиятли ўтказилишида фидойилик кўрсатган тарих фани ўқитувчиларига, шу баробарида, аълочи ва жамоат ишларида фаол ўқувчиларга миннатдорчилик билдирди.

Тадбирнинг бадиий қисмини мактабнинг 7-синф ўқувчилари бошлаб беришди. Улар ўзларининг фан ойлиги доирасида ўтказилган тадбирлардан олган таассуротлари ҳақида қувонч билан сўз юритдилар, тарихий мавзуларда шеърлар ўқиб бердилар. Шу билан бирга “Амир Темур ва Бибихоним” деб номланган саҳна кўринишини маҳорат билан намойиш этдилар. Ўқувчи-ёшлар томонидан тайёрланган саҳна кўриниши орқали ўзбек халқининг буюк тарихига алоҳида урғу берилди. Нафақат Ўрта, Осиё, балки дунё халқларини мўғуллар истилосидан озод этиб, ўзи барпо қилган буюк давлатчилик тизимида адолат ва тинчлик ўрнатган шоҳ ва саркарда, улуғ жаҳонгир бобомиз Амир Темурнинг ўз оиласи, фарзандлари  тарбиясига ҳам ўта маъсулият билан ёндашгани, ҳар бир шаҳар ва роботларни бунёд этишдаги тенгсиз маҳорати, Бибихоним иштирокида амалга  оширилган бунёдкорлик ишлари хусусида сўз юритишди. Бундай мураккаб саҳна кўринишини ўқувчилар катта маҳорат билан тайёрлашганидан барча мамнун бўлди.

Тадбирда 5-синф ўқувчилари ниҳоятда фаоллик кўрсатишди. Улар она Ватан, киндик қони томган тупроқ, ўзлари улғайган юрт тарихини мадҳ этувчи шеърларни жуда таъсирли қилиб ўқиб бердилар. Миллий-маънавий қадриятларимизни ўзида мужассам этган мумтоз ва замонавий рақслар ижро этишиб, тадбир иштирокчиларига олам-олам завқ бағишладилар.

Тадбир якунида фан ойлиги доирасидаги беллашувлар, тарихий суҳбатлар, заковат баҳслари, реферат ёзиш, иншолар ҳамда расмлар танловида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан тақдирланди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026