15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 01:25
Фан ва таълим 👁 228

«БАРКАМОЛ АВЛОД» БОЛАЛАР МАКТАБИДА ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР ТАРБИЯЛАНМОҚДА

«БАРКАМОЛ АВЛОД» БОЛАЛАР МАКТАБИДА ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР ТАРБИЯЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги 4467-сонли «Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ туман «Баркамол авлод» маркази негизида 2020 йилнинг январидан ўз фаолиятини бошлаган «Баркамол авлод» болалар мактабида 44 нафар педагог ходимлар 1188 нафар болаларга машғулотлар олиб боришмоқда.

Мактабда жами 45 та, шундан «Техник ижодиёти» йўналишида 6 та тўгаракка 108 нафар, «Бадиий ижодиёт» йўналишида 31 та тўгаракда 792 нафар, «Ўлкашунослик ва экология» йўналишида 4 та тўгаракда 120 нафар, «Чет тили» йўналишида 2 та тўгаракда 72 нафар, спорт йўналишида 4 та тўгаракда 96 нафар болажонларга таълим-тарбия берилиб, иқтидори юксалтирилмоқда. Болаларга таълим-тарбия бериш, касбга йўналтириш, ўзлари қизиққан йўналишларда қобилиятларини намоён этишида тўгарак раҳбарларининг маҳорати, касбига садоқати ва билими муҳим ўрин тутади.

Шу мақсадда мактаб тўгарак раҳбарларининг малакаларини оширишга йўналтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, ҳар ойда очиқ дарслар, семинарларда тўгарак раҳбарлари маҳорати, ўқувчиларни ўз машғулотларига қизиқтира олиши ва қай даражада касбга илк кўникма шакллантира олишга эришаётганликлари намоён бўлмоқда. Очиқ дарсларга, семинарларда барча тўгарак раҳбарлари кузатувчи сифатида иштирок этиб, ҳамкасби ишига баҳо беради ва ўзига хос тажрибаларини ўрганиб ҳам олади.

Якунланган йил мактаб маъмурияти, тўгарак раҳбарлари учун ҳам ўзига хос синов йили бўлди. Боиси коронавирус пандемияси тарқалиши муносабати билан ўрнатилган чекловларга кўра, барча таълим, мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолияти онлайн ишлаш режимига ўтди.

Туманимиздаги «Баркамол авлод» болалар мактабидаги тўгаракларда ҳам машғулотлар онлайн тарзда ташкил этилди. Машғулотларни  тасвирга олиш, монтаж қилиш ва узатишда мактабнинг мониторинг юритувчи ва маданий-оммавий тадбирлар ташкилотчиси Ғайрат Жуманиёзовнинг хизматлари эътиборга сазовор бўлди. Ушбу машғулотларни ўқувчилар билан бирга барча ота-оналар ҳам кузатиб боришди ва тўгараклар раҳбарларининг ишига юқори баҳо беришди.

2020 йил октябридан КОВИД-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик қабул қилинган санитария эпидемиологик талабларга мувофиқ машуғлотлар яна анъанавий тарзда давом эттирила бошлади. Карантин қоидаларига тўла риоя қилинган ҳолда бошланган машғулотлардаги ўқувчилар фаоллиги ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан ўтказилган «Она тилим – қалбим қуёши» номли тадбирдаёқ яққол сезилди. Шунингдек янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ва ўқувчи ёшларни «Баркамол авлод» болалар мактаби тўгаракларига жалб қилиш мақсадида ўтказилган «Очиқ эшиклар куни» тадбири ҳам кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида бутун республикамиз бўйлаб «Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» шиори остида ўтказилган тарғибот тадбирларининг  туманимизда ўтказилган учрашув, спорт байрамлари, концерт дастурларида ўқувчиларимиз муносиб иштирок этиб, кўпчилик эътирофларига сазовор бўлишди. Шунингдек туманимизда муҳим саналар муносабати билан ўтказилаётган тадбирларда ҳам ўқувчилар ўз иқтидорларини намойиш этишаяпти.

Мактаб раҳбарияти ўз касбига садоқат билан ишлаб, ўқувчиларда касб-ҳунарга бошланғич кўникмаларни шакллантираётган, санъат, мусиқа, спорт, фанлар бўйича иқтидорини юксалтиришга эришаётган ва ўқувчилари турли кўрик-танловларда туман, республика, мамлакат миқёсида совринли ўринларни эгаллаётган тўгараклар раҳбарларини рағбатлантириб боришга ҳам алоҳида эътибор қаратади. Бу эса келгусида уларнинг фаолияти яна ҳам самарали бўлишини таъминлаши табиий.

Қобилиятсиз боланинг ўзи бўлмайди. Ёш ўғил-қизларнинг иқтидорини аниқлаб, тўгарак машғулотлари орқали ривожлантиришга эришаётган мактаб ўқитувчилар жамоасининг келгуси ишларида ҳам муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019