14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 05:35
Фан ва таълим 👁 3,655

Парвозингиз юксак бўлсин!

Парвозингиз юксак бўлсин!

Айни кунлар мактаблар ўқувчилари учун ҳаяжонли ва унутилмас дамлардир. Шўх-шодон болажонлар билан гавжум бўлган мактабларда сўнгги қўнғироқ жаранглаб, ўқувчиларни ёзги таътилга чорлади. Айримлари йил давомида олган билимларини имтиҳонда намойиш қилиб синфдан синфга ўтаётган бўлсалар, айримлари давлат имтиҳонлари топшириб, умумтаълим мактабини тугатмоқдалар, ўзлари танлаган ихтисослик бўйича ўқиш, касб-ҳунар ўрганиш учун коллежларда, академик лицейда узлуксиз таълимни давом эттиришга ҳозирлик кўрмоқдалар. 9 йил давомида таълим-тарбия берган устозлар, синфдош дўстлар, мактаб билан хайрлашув, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари остонасига илк қадамни қўйиш қалбларга ҳаяжон, айни пайтда шижоат бағишламоқда, кўзлари қувончдан порлаётир.

Бугун улкан йўл бошида турган ўғил-қизларнинг ҳаммасининг ҳам келажак учун  белгилаган қатъий режалари бор. Уларнинг тиллари бурро-бурро, орзулари эзгу эканлиги кишини қувонтиради, эртаги кунимизга ишончимизни янада оширади. Уларнинг сўзлари билан танишсангиз, бунга ўзингиз гувоҳ бўласиз:

Ҳилола Холмуродова, 30-сонли умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси:

- Устозлари таълим-тарбиясини олган ўқувчи, албатта, орзу-умидлар оғушида улғаяди: мен катта бўлсам шифокор бўламан, мен косиб-уста бўламан, мен чегарачи бўламан, мен ўқитувчи бўлиб, устозларим каби болаларга таълим-тарбия бераман...

Бу каби ҳаваслар бизда умумтаълим  мактабининг бошланғич синфларида ўқиб юрган вақтларимиздаёқ уйғонган. Кейинчалик устозларимиз бу ҳавасларнинг қатъий орзуга айланишига жиддий эътибор беришган. Хусусан касблар ҳақида биз ўқувчиларга тушунча бериш учун "Касблар оламига саёҳат”, "Касбим-фахрим”, "Биз келажак қурувчиларимиз” каби тадбирлар ўтказилди. Меҳнат қилиб элда ҳурмат-эътибор қозонган, бахтиёр инсонларнинг хонадонларига саёҳатлар қилдик, учрашувлар ўтказилди. Натижада ҳозир мактабимизнинг 9-синфини битираётган барча дўстларимнинг ўз режалари бор. Бу режалар бизга ўқиш, касб-ҳунар эгаллашда қанот беради, келажакка бўлган интилишимизни кучайтиради.

Мен иқтисодчи бўлиш ниятидаман. Шу боис аввал "Манғит” иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида, кейинчалик Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат Университетида ўқимоқчиман.

Менинг бу касбни танлашимга устозим Отабек ака Тожиев сабабчи бўлди. Ота-онам, мактабимиз психологи Хатира опа Ҳайитбоева ва барча устозларим қўллаб-қувватлаб, зарур маслаҳатларини бердилар.

Ирода Маҳмудова, 55-сонли умумтаълим мактаби битирувчиси:

- Мактабимизда касб танлаш мавзусида сўровнома ўтказилганида мен ҳеч иккиланмай бухгалтерия соҳасини танлаганимни ёздим. Чунки бу касбни аввал шунчаки танлаган бўлсам, мактабимизда касб танлашга доир ўтказилган тадбирлар, 3-сонли Амударё академик лицейида бўлиб ўтган "Очиқ эшиклар куни”да қатнашишим натижасида орзуларим қатъийлашди.

Мен аниқ фанлар қатори инглиз тилини ҳам яхши кўраман ва мукаммалроқ ўрганишга интилдим. Фан олимпиадаларида қатнашиб, фахрли ўринларни эгалладим.

Мактабимизда инглиз тили фанини ўқитишга алоҳида эътибор берилмоқда. Мен бундан самарали фойдаланишга интилдим. Чунки менинг орзуим ўзим севган касбни мукаммал эгаллаб, туманимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишдир.

Севара Иброҳимова, 31-сонли умумтаълим мактаби битирувчиси:

- Мамлакатимизда ўқувчи ёшларга яратилган имкониятлар, эътибор уларнинг интеллектуал салоҳиятини намойиш этиб, ўқишлари, қобилиятини ривожлантиришга асос бўлмоқда. Булардан самарали фойдаланиш эса бурчимиз.

Мен ва синфдошларим бу йил умумтаълим мактабини битириб ўзимиз танлаган соҳани эгаллаш учун илк қадамларимизни қўямиз. Дўстларимнинг барчасининг келажаги учун белгилаган режалари бор.

Мен 3-сонли Амударё академик лицейининг ижтимоий-гуманитар йўналишида ўқишни давом эттирмоқчиман. Мақсадим – она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси бўлиш, она тилимизнинг бой, гўзаллигини ёшларга ўргатиш. Ўз она тилини мукаммал билган, бой адабий меросимиз билан ошно бўлган одам ҳаётда ютқазмайди, менимча. Менинг бу борадаги интилишларим ҳам самарасиз кетгани йўқ. 6-, 8-синфларда она тили ва адабиёти фанидан олимпиадаларда қатнашиб, яхши натижаларни қўлга киритдим. 2013 йилда мактаблараро ўтказилган иншолар танловида фахрли биринчи ўринни олдим. "Баркамол авлод” болалар маркази ташкил этган  "Бадиий нафосат билимдони” кўрик-танловининг "Ёш журналист ва нотиқ” номинацияси ғолиби бўлдим, Қорақалпоғистон Республикасида эса учинчи ўринни эгалладим. "Ораста қизлар” кўрик-танловининг туман босқичида саралаб олинган 10 нафар қизнинг бириман. Дугоналаримга сардорлик қилиб, Қорақалпоғистонда иккинчи ўринни олишга ҳисса қўшдим.

Мен келгусида ютуқларимни янада кўпайтириш учун ҳаракат қиламан. 9 йил давомида таълим-тарбия олган жонажон мактабидан устозлар дуоси ила касб-ҳунар таълимига учирма бўлаётган тенгдошларимга оқ йўл тилайман ва ўзлари севган ихтисосликни мукаммал эгаллашларига тилакдошман.

Гулруҳ Отаназарова, 40-сонли умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси:

- Мен таълим-тарбия олаётган мактабда ўқувчиларнинг тўлақонли билим олишлари учун барча шароитлар муҳайё. Ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш учун дарсдан ташқари қўшимча машғулотлар, турли танловлар ўтказиб борилади. Албатта, ўз тенгқуридан орқада қолишни истамаган ўқувчи ўқийди, изланади. Барча тадбирларда фаол қатнашишни истайди. Натижада унда ўз устида кўпроқ ишлаш кўникмаси шаклланади.

Шу боисданми, синфдошларимнинг барчаси яхши ўқишади.

Мана, ўқув йили тугаб, биз 9 йил таълим олган мактабимиз, севимли устозларимиз билан хайрлашиш арафасида турибмиз. Энди навбат узлуксиз таълимнинг кейинги босқичи – касб-ҳунар коллежига.

Мактабимиз битирувчиларининг устозларимиздан олган сабоқлари замонавий касб-ҳунарни пухта эгаллашларига хизмат қилади.

Аброр Омонбоев, 36-сонли умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси:

- Туманимиз умумтаълим мактабларидан кўнгилларида оламча ҳаяжон билан касб-ҳунар коллежларига, академик лицейга учирма бўлаётган полапонларга парвозингиз юксак бўлсин, тинч-осойишта юртимизни янада тараққий эттиришга муносиб ҳисса қўшадиган мутахассис, касб-ҳунар эгаси бўлиб камолга етинг! – дея тилак билдирамиз.

Биз ҳозир умумтаълим мактабини тугатиб, ўзимизнинг келажагимиз учун касб-ҳунарни эгаллаш йўлида илк қадамларимизни қўйиш арафасидамиз.

Менинг дадам тадбиркор. Халққа маиший, транспорт хизмати кўрсатиш билан шуғулланади. Мен ҳам дадамдек тадбиркор бўлиб, элдошларимга хизмат кўрсатишни истайман. Ота-онам, устозларим менинг режаларимни қўллаб-қувватлашди, йўл-йўриқ беришди.

Касбнинг, ҳунарнинг яхши ёмони, осони ҳам йўқ. Муҳими уни сидқидилдан, виждонан адо этишда, деб ўйлайман. Таълимнинг кейинги босқичида бу орзуларимга етишиш учун янада қатъийроқ ҳаракат қиламан.

 

Ойгул РАЖАБОВА суҳбатлашди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019