МТТ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ А.НАВОИЙ ОБРАЗИНИ ГАВДАЛАНТИРДИ
5-сонли мактабгача таълим ташкилотида Алишер Навоий бобомизнинг 580 йиллигига бағишлаб Навоийхонлик кечаси бўлиб ўтди. Кечада МТТнинг мактабга тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари ва тарбиячилар қатнашдилар. Кечада болажонлар ғазал мулкининг султони Алишер Навоий бобомизнинг ғазал ва ҳикматли сўзларини ёддан айтиб беришди. Айниқса, болажонлар иштирокидаги «Нон иси», «Алишер ва булбул», «Шер ва Дуррож» саҳна кўринишлари барчага завқ-у шавқ бағишлади.


Тарбияланувчилар саҳна кўринишлари орқали Навоий давридаги ўзига хос муҳитни очиб бердилар. Тадбир сўнгида ташкилот раҳбари Ҳафиза Ўрозметова сўзга чиқди ва болажонларни буюк сиймолар билан яна бир бор таништириб, улар яратган бетакрор асарларни ҳар бир бола меҳр-муҳаббат билан ўрганиши зарурлигини таъкидлади. Бугунги жажжи болажонлар келажакда буюк бобомиз Навоий каби буюк инсонлар бўлиб вояга етишишига тилакдошлик билдирди. Жажжи болажонлар иштирокидаги тадбир барчада яхши таассурот қолдирди.


Гулчеҳра ЮЛДАШЕВА,
5-сонли мактабгача таълим ташкилоти услубчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶