29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 15:21
Фан ва таълим 👁 233

Шоҳлик тожин кийиб, мусофирлик тузини ичган буюк шоир, олим, тарихчи ва этнограф З.М.Бобур бобомизга эҳтиром кўрсатилди

Шоҳлик тожин кийиб, мусофирлик тузини ичган буюк шоир, олим, тарихчи ва этнограф З.М.Бобур бобомизга эҳтиром кўрсатилди

Халқимиз закоси туфайли яратилган «ўзга юртда шоҳ бўлгандан кўра, ўз юртингда гадо бўлмоқ афзал», деган ҳикмат асрлар оша ўз қадр-қимматини йўқотган эмас. Балки ҳаёт тақозосига кўра, олис юртларда ишлаб, оиласи, рўзғори ташвишларида юрган инсонлар учун бу ҳикмат ҳаётий хулосалар чиқаришда янаям кўпроқ жарангламоқда.
Дарвоқе, ўзга юрт шоҳлигидан ўзи туғилиб ўсган Фарғона водийсининг дурру маржони – Андижон кўчаларида бир мартагина ялангоёқ кезишни, бир тилимгина юрт тупроғида унган қовун таъмини қайта ҳис этишни умрининг охиригача орзу қилиб яшаган, шоҳлик даврида мусофирлик тузини ичган, шарқшунос олим Н.Васелевский таъбири билан айтганда: «ботирлигининг чеки бўлмаган, бутун ҳаёти жасорат намуналари билан тўлиб-тошган буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратлари учун юқоридаги ҳикмат бутун ҳаёти давомида ҳамроҳ бўлган бўлса, не ажаб!
Жорий йилнинг 15 февраль санасида 37-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган З.М.Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган адабий-мусиқий ва маърифий тадбирда ўқувчи-ёшлар бу ҳақда тўлиб-тошиб сўзладилар. З.М.Бобурнинг жасорат, матонат ҳамда буюк ватанпарварлик туйғуларига йўғрилган маънавий мероси, ўз она юртида бир ҳовуч амалпараст қариндошларининг кирдикорлари туфайли қадр топмаган Бобур Мирзо ёш бўлса-да, ўз қаддини тиклаб, тарихда «Буюк мўғул империяси» деб ном олган давлат тузиб, Ҳинд диёрида мисли кўрилмаган ислоҳотлар олиб боргани, пировардида, тамоман тарқоқ, диний адоватлар кучайиб кетган, эри ўлган аёлни эрининг жасади билан бирга қўшиб, тириклай ёқиб юборишдек ваҳшиёна одатлар авж олган Ҳиндистон заминини яхлит қилиб бирлаштириш билан бирга бу юртда тинчлик, ўзаро ҳурмат, динлараро бағрикенглик тамойилларини йўлга қўйгани, Бобур тузган бу давлатда адабиёт, тарих, маънавият, меъморчилик ривож топгани ҳақида ўқувчи-ёшлар маърузалар ўқидилар.
Мактабнинг 8-10-синфлар ўқувчилари тадбир давомида Бобур ғазаллари ва рубоийларидан ўқиб, уларнинг мазмун-моҳияти хусусида маълумотлар беришди. Ўқувчи-ёшлар икки гуруҳга бўлиниб, баҳри-байтлар айтишиб, ўзаро мусобақалашдилар. «Яхшилиғ» радифли ғазали матнини таҳлил қилишиб, Бобур ижоди ва фаолияти бўйича олган ўз билимларини намойиш этдилар. Шу билан бирга З.М.Бобур ғазаллари билан айтиладиган мумтоз ашулаларга рақсга тушдилар.
Ушбу тадбирни тайёрлашда ҳамжиҳатлик билан иш юритган мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Хосият Жумабоева ҳамда мусиқа фани ўқитувчиси Муҳайё Қурбонбоевалар З.М.Бобур ғазаллари ва рубоийлари тингловчиларга манзур бўлиш учун ўқувчи-ёшлар билан ҳар бир ғазал ва рубоий матни устида тинимсиз ишлагани ва тадбирнинг бошидан охиригача мумтоз мусиқий оҳанглар жаранглаб тургани иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Айниқса, баҳри-байтлар айтиш мусобақаси жуда мароқли ўтди. Бунда иштирокчиларнинг ҳозиржавоблиги, топқирлиги, матнни тўғри ва ифодали, ғазал ва рубоий жанрлари хусусиятларини инобатга олган ҳолда ўқиш услубларига алоҳида эътибор беришди. Бу эса ўқувчи-ёшлар қалбида улуғ бобокалонимиз ижодий меросига бўлган ҳурмат ва эътибор туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026