ОҚЛОВ
Нукуслик Қидирбай Султонов 2006 йилдан буён “Қорақалпоқ дон маҳсулотлари” очиқ акциядорлик жамиятида аралаш ем маҳсулотлари цехида ишчи бўлиб ишлаган. Ҳуснихати чиройли бўлгани боис корхона раҳбарлари уни ҳисоб-фактураларни ёзиб беришга ҳам жалб қилиб турган. 2013 йили корхонада аралаш ем маҳсулотларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган уюшган жиноий гуруҳ аниқланиб, улар қаторида оддий ишчи Қидирбай ҳам қамоққа олинади. 2014 йил 19 мартдаги суд ҳукми билан 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинган Қидирбай Султонов белгиланган жазо муддатининг 1 йил 3 ой муддатини ўтаб бўлгач, озодликдан маҳрум қилиш жазоси енгилроғига алмаштирилади. Сабаби – дастлабки тергов ва биринчи инстанция суди унинг айбловда қайд этилган ҳужжатларни қалбакилаштиришда, моддий жавобгарлик, шу жумладан корхона мулкини талон-тарож қилишдаги иштирокини исбот қилмаган ҳолда барвақт хулосага келгани аниқланади.
Шу йилнинг 5 март куни эса Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати Қидирбай Султоновнинг шикоятини жиноят иши материаллари билан биргаликда кўриб чиқиб, қуйидагича ажрим қилди. Жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг 2014 йил 19 мартдаги ҳукмининг судланган Қидирбай Султановга оид қисми бекор қилинсин.
Қ.Султанов Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисмининг “а,в” бандлари ва 209-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан айбсиз деб топилиб, ушбу моддалар бўйича унинг қилмишида жиноят таркиби йуқлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддаси 2-бандига оқлансин.
Қорақалпоғистон Республикаси суди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶