“Соғлом бола йили” янгиликлари
9 июнь
"Avj baraka servis" масъулияти чекланган жамияти "Баракат такси" белгиси остида шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўналишларда йўловчи ташиш фаолиятини бошлади.
(Реклама ҳуқуқи асосида. Хизмат лицензияга эга).
10 июнь
Амударё академик лицейида ўқувчиларга диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш, ёшларни турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш мақсадида тайёрланган "Ойдинда ой қидирганлар” ва "Ҳужра ортидаги ҳийлалар" ҳужжатли фильмлари намойиш қилинди.
11 июнь
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати М.Аҳмедова ўз сайлов округида сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.
12 июнь
Пайшанба - Хонадон ва экология куни деб белгиланганлиги муносабати билан Қангли ОФЙдаги "Саломатлик” сектори аъзолари хонадонларда бўлишиб, санитария ва гигиена қоидаларига амал қилиш, теварак-атрофни озода тутишнинг аҳамияти тўғрисида оила бошлиқлари ва уй бекалари билан суҳбатлар ўтказди.
13 июнь
"Баркамол авлод" болалар маркази ташаббуси билан бир гуруҳ болажонлар иштирокида Нукус шаҳрига саёҳат уюштирилди. Марказнинг турли тўгарак аъзолари музей ва болалар истироҳат боғида бўлишди. "Шўх болалар" жамоаси "Ёш авлод" болалар ёзги дам олиш оромгоҳида дам олаётган тенгдошларига "Бахтли болалик" номли концерт дастурини намойиш қилдилар.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶