“PIRLS 2021” АСОСИЙ ТАДҚИҚОТИ ЎТКАЗИЛДИ
Таълим соҳасидаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA) томонидан 16-сонли ИДУМда тадқиқот синови ўтказилди.
5 апрель куни таълим муассасаларининг бошланғич синфи ўқувчилари тўрт йил мобайнида қай даражада билимга эга бўлганликларини аниқлаш мақсадида ўтказилган ушбу тадқиқотда туманимиздаги 16-сонли ИДУМнинг 4-“Б” синфида таҳсил олувчи ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари, мактаб директорлари ва синф раҳбарлари иштирок этди.
PIRLS асосий тадқиқоти қоғоз шаклида ўтказилди. Унда 4-синф ўқувчилари матнни ўқиб тушуниш даражаларини баҳоловчи тест топшириқларини бажардилар ҳамда таълимга қизиқишлари, уй ва мактаб шароитлари тўғрисидаги шахсий фикрларини намоён этувчи ўқувчи сўровномасини тўлдирдилар.

Шунингдек, иштирокчи мактаб раҳбарлари ва танланган синф раҳбарлари таълим муассасасидаги таълим муҳитини ўрганувчи мактаб ва ўқитувчи сўровномасини, ўқувчиларнинг ота-оналари эса фарзандларининг таълим олиш шароитларини ўрганувчи “Илк ўрганиш сўровномаси”ни тўлдириб берди. Тадқиқотни ўтказишга масъул қилиб белгиланган тест администратори Миллий маркази бош мутахассиси К.Мамажонов, кузатувчи Тўрткул тумани ХТБ ТСМБ инспектор-методисти Х.Қурбаниязов ва мактаб координатори Г.Пирмановалар ҳамкорликда асосий синов жараёнини энг юқори стандарт ва белгиланган тартибларга риоя қилган ҳолда ажратилган вақтда сифатли ўтказдилар. Тадқиқот якунида Миллий сифат тест администратори, назоратчи ва мактаб координатори томонидан биргаликда материалларни тегишли тартибда расмийлаштирилиб, директор томонидан муҳрлади.
Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари PIRLS асосий тадқиқотларида иштирок қилганлигидан мамнун бўлдилар.
Р.Холмуродов, ХТБ таълим сифати мониторинги бош инспектор-методисти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶