АМИР ТЕМУРНИ ЁД ЭТИБ
9 апрель куни 35-сонли мактабда Амир Темур бобомизнинг таваллудига бағишлаб “Заковат” кечаси бўлиб ўтди. Тадбирни мактабнинг тарих фани ўқитувчилари Шоҳруҳ Йўлдошбоев ва Раъно Турсуновалар ташкил этишди.
Заковат баҳсларида 6-“А” ва 6-“Д” синф ўқувчилари иштирок этишди. Баҳслар 3 босқичда амалга оширилди. 1-босқич “Мантиқий савол-жавоблар” ва 2-босқич “Тезкор савол-жавоб”, 3-босқич эса кроссворд ечишдан иборат бўлди.
Баҳсларда ҳар бир жамоа, ҳаттоки, ҳар бир иштирокчининг бири-биридан чаққон ҳамда зукко бўлишга ҳаракат қилишлари барчани қувонтирди.
Шу куни мактабнинг фаол ўқувчилари ва мактаб кутубхоначиси Гулора опа томонидан тарбиявий аҳамиятга эга бўлган тадбир ҳам ташкил этилди.
Иккала тадбирда ҳам ўқувчи-ёшлар фаол иштирок этдилар.
Барно САМАНДАРОВА, 35-сонли мактаб ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶