2014 йил - “Соғлом бола йили“
Яйраб ўсар болалар
3-сонли мактабгача тарбия муассасасида 55 нафар жажжи болажонлар тарбияланмоқда. Уларнинг муассасамизда ўтадиган вақтлари мазмунли, самарали бўлиши учун қатъий режа тузиб қўйганмиз.
Болажонлар боғчада тарбияланиб қолмасдан умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилинишга ҳам тайёрланадилар. Илк сабоқлар санашни ўргатишдан, боланинг оғзаки нутқини ривожлантиришдан бошланади. Чор-атрофимизни ўраб турган табиатимиз, ҳайвонот, ўсимликлар турлари билан танишиш болалар учун доимо завқли бўлади.
Машғулотлар жараёнида тарбиячиларимиз таълим жараёнида интерфаол усуллардан кенг фойдаланган ҳолда ҳар бир боланинг машғулотни пухта ўзлаштиришига, болаларда ўз ҳаракатларини онгли равишда бошқара олиш кўникмаларини шакллантиришга интилади.
Муассасамизда кичкинтойларнинг вақти мазмунли ўтиши учун инглиз тили, шахмат-шашка, гимнастика, рақс, моҳир қўллар тўгараклари мунтазам фаолият олиб бораяпти. Болажонларга таълим-тарбия беришда мутахассисларимиз ўз касбий маҳоратларини ошириш устида тинмай иш олиб боришаётир. Бу таълим-тарбия жараёнига ўз ижобий таъсирини ўтказиши шубҳасиз.
Боғчамизда болажонларнинг соғлом, ақлли, зийрак бўлиб улғайишлари учун яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, "Соғлом бола йили” муносабати билан қабул қилинган Давлат Дастурида белгиланган масъулиятли вазифаларни адо этишга ҳаракат қилаяпмиз.
Сайёра МАТКАРИМОВА,
3-сонли мактабгача тарбия муассасаси мудираси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶