“БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ БИЛАН ҲАР БИР УЙГА” ШИОРИ ОСТИДАГИ ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ҳуқуқий ёрдам бериш, ижтимоий ва турмуш шароити оғир оилаларни, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш мақсадида Адлия бўлими томонидан тумандаги овул ва маҳаллалар ҳудудида “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Шу йил 29 апрель куни туманимиздаги Амир Темур номли овул фуқаролар йиғинида ҳам тарғибот тадбири ташкил этилиб, аҳолининг мурожаатлари қабул қилинди.
Тарғибот тадбири Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Қорақалпоғистон Республикаси худудий бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Қорақалпоғистон Республикаси худудий бошқармаси томонидан 2021 йил 21 апрелда тасдиқланган ҳамкорлик Меморандуми ижроси юзасидан “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларга маҳаллабай тамойили асосида уйма-уй кирган ҳолда амалга оширилди. Тадбир давомида аҳоли кундалик ҳаётда бирламчи аҳамиятга эга бўлган ҳамда охирги кунларда қабул қилинган қонун ва қонуности нормалари тушунтирилди. Шу билан бирга мавзу юзасидан тайёрланган тарқатма материаллар, флаер, буклетлар ҳам тарқатилди.
Таъкидлаш лозимки, туман Адлия бўлими томонидан ўтказилаётган мазкур тадбир давомли бўлиб, режага мувофиқ, шу йилнинг июнь ойи охирига қадар туманнинг бошқа ҳудудларда ҳам ўтказилади.
М.Матюсупов, туман Адлия бўлими бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶