29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 00:42
Сиёсат 👁 316

МИНИ ФУТБОЛ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДХХ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БЎЙИЧА БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ КУБОГИ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

МИНИ ФУТБОЛ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДХХ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БЎЙИЧА  БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ КУБОГИ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Футбол – миллионлар ўйини, шу билан бирга мазкур спорт тури билан шуғулланувчилар учун оммавий жисмоний чиниқиш воситаси ҳамдир. Шу боис, футбол билан шуғулланувчилар орасида турли ёш тоифасидаги спортчилар, айниқса, ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Туманимизда ҳам футбол спорти билан шуғулланувчилар сафи йил сайин ошиб бормоқда. Буни турли саналар муносабати билан ўтказилаётган футбол мусобақаларининг тобора оммавийлашиб бораётганидан ҳам билиш мумкин.

Жорий йилнинг 27-28 май кунлари ёшлар ўртасида ўтказилган мини футбол мусобақаларида туманимиздаги 49 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг барчасидан футболчилар жамоалари фаол иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи кубоги учун бўлиб ўтган мини футбол мусобақаларида  туманимизнинг 8 та ҳудудида тузилган спортчилар жамоалари ўзаро куч синашдилар.

Туманда спортнинг мини футбол турини ривожлантириш, ушбу спорт тури бўйича кучли спортчиларни аниқлаш, овул ва маҳаллалардаги ёшларни спортга жалб қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали аҳолининг маданий дам олишини таъминлаш мақсадида ташкил қилинган мусобақанинг 27 май куни ҳудудий босқичи ўтказилди. Унда туманимизнинг 8 та  ҳудуди  бўйича тузилган мини футбол жамоалари қаташдилар.

Мусобақаларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан тажрибали ҳакамлар гуруҳи шакллантирилиб. Мусобақалар Халқаро спорт Федерацияси қоидалари асосида олиб борилди ва ҳар бири 15 дақиқадан иборат иккита бўлимда спортчилар тўп  сурдилар.

Қизиқарли таассуротларга бой тарзда ўтган ҳудудий босқичда 49 та  минифутбол жамоалари орасидан энг кучлилари мусобақанинг туман босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Унга кўра  1-ҳудудда Бешовул маҳалласи, 2-ҳудуд бўйича Тўлқин овули, 3-ҳудудда Ўрта қалъа овули, 4-ҳудудда Куюк кўпир овуллари, 5-, 6-, 7-, 8-ҳудудлар бўйича Уйшин, Дурунки, Беруний номли ва Бўстон маҳаллалари жамоалари ўзларининг ҳамжиҳатликлари, чиройли ўйин кўрсатганликлари билан мусобақа ҳаками ҳамда томошабинлар олқишларига сазовор бўлишди ва мусобақанинг туман босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

28 май куни мазкур мусобақанинг туман босқичи Чордара маҳалласи ҳудудидаги сунъий қопламали мини футбол майдонида ўтказилди. Бирдамлик ва ўзаро ҳурмат, самимият асосида ўтган мусобақаларда биринчи босқичда ғолибликка эришган Бўстон, Беруний номли, Бешовул, Уйшин, Дурунки маҳаллалари ва Тўлқин, Ўрта қалъа, Куюк кўпир овуллари мини футбол жамоалари ўзаро беллашдилар.

Мусобақа якунида Ўзбекистон  Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақасининг туман бўйича ғолиб ва совриндорлари аниқланди. Унга кўра, 1-ўринни Ўрта қалъа овули, 2-ўринни Дурунки, 3-ўринни Беруний номли маҳалла жамоалари эгалладилар ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан 1-, 2-, 3- даражали Диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар ҳамда мазкур мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026