ФИЗИКА ВА КИМЁ ФАНИДАН ОЧИҚ ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ
Мактабларда ўтказиладиган очиқ ўқув машғулотлари таълим самарадорлиги ва ўқувчилардаги ўзлаштириш даражасини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
21 май куни 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида физика ва кимё фанларидан очиқ дарс ташкил этилди. Ўқувчилар дарсда ўтилган мавзулар юзасидан саволлар бериб, мавзулар бўйича кроссворд ечдилар. Ўқитувчи томонидан фанларга оид мантиқий саволлар берилди. Бундан ташқари, ўқувчилар кимё ва физика фанига оид шеърлар ҳам айтишди. Кимё фанидан ўқувчилар томонидан лаборатория тажрибалари ўтказилди.
7-“А”синфдан У.Давидов водород олиниши тажрибасини, А.Қодиров нейтралланиш реакциясини намойиш этди. С.Озодбоева тухумнинг сариғини оқидан ажратиб берди.
Физика фанидан ҳам ўқувчилар қизиқарли машғулотлар кўрсатишди. С.Омонбоев ва М.Нуримбетовалар кеманинг сувда эркин сузишини, ёнмас рўмолча тажрибасини кўрсатиб беришди. Дарс давомида кимё фани лаборанти Р.Мадраимова қизиқарли тажрибаларни ўқувчиларга кўрсатиб берди.
Сувнинг таркибини аниқлаб, фильтирлади, кўринмас ёзув пайдо қилди, оддий сув устида олов ҳосил бўлишини кўрсатиб берди.
Физика фани лаборанти Н.Ўрозбоева ҳам ўқувчиларга қизиқарли ва ҳаётда керак бўладиган лаборатория машғулотларини кўрсатиб ўтди. Симларни улаб, ёритгични ёқиб кўрсатди. Тухум ва сув босимини аниқлади. Кока Кола ичимлигининг инсон соғлигига зарарини ўқувчиларга тушунтириб, тажрибалар орқали кўрсатиб берди.
Кимё фани ўқитувчиси Н.Холбоева ва физика фани ўқитувчиси Д.Қодировалар ўтилган мавзулар юзасидан топшириқлар бериб, дарсни якунладилар.
Дарс жуда қизиқарли ва мазмунли ўтди. Бундай тажрибалар ўқувчиларнинг кимё ва физика фанларига қизиқишини ошириш мақсадида мактабимизда тез-тез ўтказиб турилади.
Наргиза Холбоева, 1-сонли мактабнинг услуб бирлашма раҳбари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶