“ИЛК ҚАДАМ” ЎҚУВ ДАСТУРИ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯДАГИ САМАРАНИ ОШИРМОҚДА
Юрт, миллат келажаги бўлган жажжи болажонларга илк тарбия ўз оиласида бериб бошланади ва мактабгача таълим ташкилотларида давом эттирилади. Мактабгача таълим тизимида таълим-тарбия ишлари маълум мезонларга асосланган. Хусусан, юртимизда барча боғчаларда “Илк қадам” давлат дастури асосида таълим-тарбия берилади. Дастурнинг мазмун-моҳияти, мақсад-муддаоси эса ниҳоятда салмоқли ва долзарбдир.
Бизнинг 1-сонли мактабгача таълим ташкилотимизда «Илк қадам» дастури доирасида 3-6 ёшлик болажонларга «Болалар ошхонаси», «Менинг диёрим», «Равон нутқ» каби машғулотлар ўтказилади.
“Илк қадам” дастури асосида барча ёш гуруҳларида умумий гуруҳда ишлаш ташкил этилмоқда. Гуруҳларда қуриш, ясаш ва математика, нутқ ўстириш, табиатга саёҳат, бадиий адабиёт машғулотлари ўтказилаётганлиги тарбияланувчи болажонларнинг дунёқарашини кенгайтириб, теран фикрлашга ўргатмоқда. Кичкинтойлар дўстлари орасида ўз фикрларини билдириш, мавзу асосида ҳикоялар тузиш, савол-жавоблар қилиш, болаларча суҳбатлар ташкил этишга ўрганишмоқда.
Ўтилаётган ҳар бир мавзу болажонлар учун қизиқ. “Илк қадам” ўқув дастури болажонларга таълимнинг илк босқичида намунали билим олиши ва улғайишига замин яратади.
Бизнинг вазифамиз эса ёш авлодни Ватанга муносиб, комил инсонлар қилиб тарбиялашдир.
Моҳира Бозорбоева, 1-сонли МТТ тарбиячиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶