СИФАТЛИ ВА ТЕЗКОР ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИДАН АҲОЛИ МАМНУН
Республикамизнинг барча ҳудудларида Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига сифатли, тезкор, шаффоф давлат хизматлари кўрсатилиб, тизим фаолияти янада такомиллаштирилмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 12 декабрдаги Қарори билан фаолияти йўлга қўйилган илк кунларда марказ томонидан 33 турдаги давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, бугунга келиб хизмат турлари 160 тага яқинлашди.
Туманимиздаги Давлат хизматлари маркази ҳам аҳоли учун қулай ҳудудда жойлашган. Замонавий ва кўркам бинода жойлашган марказ ахборот коммуникация жиҳозлари ва бошқа зарур воситалар билан таъминланган.
Марказ томонидан шу йилнинг 1-ярим йиллигида 49 866 жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатилди. Шу жумладан, 2035 та электрон рақамли имзо очилди. 601 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, шундан юридик шахслар 171 тани, якка тартибдаги тадбиркорлар 430 тани ташкил қилади. Тадбиркорлик субъектларини қайта рўйхатдан ўтказиш 103 тадан иборат бўлса, юридик шахслар 74, якка тартибдаги тадбиркорлар 29 нафарни ташкил қилади. Тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш 69 тани ташкил этди. Уларнинг 25 нафари юридик шахслар, 44 нафари якка тартибдаги тадбиркорлардир.
Ўтган давр мобайнида тарғибот тадбирлари давомида кўрсатилган сайёр давлат хизматлари сони 2296 тага етди. Шунингдек, 55 маротаба таълим муассаларида семинар, тумандаги 49 та маҳаллада, 11 та меҳнат жамоаларида сайёр қабуллар ташкил килинди. Амалга оширилган тарғибот тадбирларида 1706 нафарга яқин фуқаролар қатнашиб, электрон давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмалари ҳақидаги тушунчаларга эга бўлдилар. Ўтказилган тарғибот тадбирларида 1448 га яқин буклетлар ҳам тарқатилди.
Шунингдек, таълим муассасаларига борган ҳолда ва ZOOM дастури орқали битирувчи ёшларда зарур билим ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган «Давлат хизматларидан фойдаланиш маданияти» мавзусидаги ўқув-семинарлари, очиқ дарслар ўтказилди.
Овул ва маҳаллаларга ташриф буюрган ҳолда давлат хизматларидан электрон фойдаланишни оммалаштириш мақсадида аҳоли ўртасида учрашувлар ташкил этилиб, электрон рақамли имзо калитини олиш, электрон рўйхатдан ўтиш, субсидия олиш хизматларидан фойдаланиш кабилар кенг тушунтирилмоқда.
Марказ томонидан кўрсатилаётган сифатли ва тезкор хизматлардан туманимиз аҳолиси жуда мамнун. Зеро, мамлакатимиз раҳбарининг “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган инсонпарвар ғоясини сўзсиз амалга ошириш ва аҳолига қулайлик яратиш марказ ходимларининг асосий мақсади ҳисобланади.
Сарвар ҲайИтбоев, туман Давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶