Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдошевнинг Қурбон ҳайити муносабати билан юртдошларимизга табриги
Азиз ватандошлар, қадрли юртдошлар!
Бугун бутун мусулмон олами қатори халқимиз ҳам муқаддас ислом динидаги қутлуғ байрам - Қурбон ҳайитини кенг нишонламоқда.
Неча асрлар давомида халқимизнинг қалбидан мустаҳкам ўрин олган, иймон-эътиқодини юксалтириб, жамиятимизда бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва хайр-саҳоват туйғуларининг барқарор бўлишига хизмат қилиб келаётган ушбу муқаддас байрам билан барча юртдошларимизни самимий табриклайман!
Бу қутлуғ байрамнинг, умуман, ислом динининг мазмун-моҳиятини ўзида мужассам этган сабр-қаноат ва шукроналик, меҳр-саҳоват ва бағрикенглик, тинчлик ва осойишталикнинг, соғлик ва саломатликнинг қадрига етиш ва бошқа кўплаб инсоний фазилатлар ҳамда ҳислатлар халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган, десак янглишмаймиз.
Ҳайит айёмида яқинларни йўқлаш, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам қўлини чўзиш, ўтганлар руҳига Қуръон тиловат қилиш, ёши улуғларнинг дуоларини олиш каби исломий ва инсоний фазилатлар янада яққолроқ намоён бўлади.
Афсуски, коронавирус пандемияси бу йил ҳам Қурбон ҳайити билан боғлиқ маросимларни оммавий миқёсда ўтказиш, Ҳайит намозини жамоат бўлиб адо этишга маълум даражада тўсқинлик қилмоқда. Мавжуд вазиятни тўғри тушунган халқимиз бутун дунёдан ушбу офатнинг тезроқ кетиши, халқимзнинг фаровонлиги ва юртимиз ривожи бундан ҳам зиёда бўлишини тилаб дуолар қилмоқда.
Муқаддас динимизда инсонлар доимо поклик ва тозаликка буюрилган. Асрлар оша мана шу тамойилга амал қилиб келаётган халқимиз бугун ҳам ҳовли ва уй-жойлар, кўча ва гузарлар, овул ва маҳаллар, қабристон ва муқаддас қадамжолар саранжом-саришталиги, ободлигига катта эътибор қаратмоқда. Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимизнинг ҳудудларни ободонлаштириш, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан яхшилаш, халқимиз учун муносиб турмуш шароити яратиш борасида амалга ошираётган ишлари ҳам ана шу эзгу мақсад билан ҳамоҳангдир. Айниқса, мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги нишонланишига оз фурсатлар қолган ушбу кунларда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.
Азиз юртдошлар!
Фурсатдан фойдаланиб ушбу муқаддас айём билан барча ватандошларимизни, мўмин-мусулмонларни чин қалбимдан самимий табриклайман!
Яратгандан юртимизга тинчлик, халқимизга саломатлик ва фаровонлик, оилаларимизга бахт-у саодат сўраб дуога қўл очган ҳар бир юртдошимизнинг дуолари мустажоб, ниятлари ижобат бўлсин! Қилаётган қурбонлик ва эҳсонларингиз Оллоҳ даргоҳида қабул, муродингиз ҳосил бўлсин!
Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶