16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 21:35
Жамият 👁 639

ПРОБАЦИЯ ҲИСОБИДАГИ 3 НАФАР МАҲКУМ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ЖАЗОДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

ПРОБАЦИЯ ҲИСОБИДАГИ 3 НАФАР МАҲКУМ МУДДАТИДАН ИЛГАРИ ЖАЗОДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

24 июль куни Амударё туман суди биносида ўтказилган суд мажлисида тегишли карантин хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда қатъий тузалиш йўлига ўтган 3 нафар пробация ҳисобидаги шахсларни муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш тўғрисидаги тақдимномалар кўриб чиқилди.

Ушбу суд мажлисида Жиноят ишлари бўйича Тахиатош туман суди раиси Арман Кошанов, Амударё туман прокурорининг ёрдамчиси Аббоз Ниязимбетов, Амударё тумани Пробация гуруҳи ходими Руслан Искандаров ва 3 нафар маҳкумлар қатнашишди.

Маҳкумлардан бири ўғирлик содир қилгани учун Жиноят кодексининг тегишли моддасига кўра айбланиб, 3 йил муддатга 20 фоиз ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинган. Суд давомида оилали, уч нафар фарзанди бор ушбу шахснинг муқаддам судланмаганлиги, айни пайтда тумандаги корхоналардан бирида ишчи бўлиб ишлаб келаётганлиги маълум бўлди.

Судда, маҳкумнинг жазони ўташ тартиб ва қоидаларига тўлиқ амал қилганлигини, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлигини ва тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг учдан бир қисмини, яъни 1 йил 1 ой муддатини ўтаганлигини маълум қилиниб, ўталмаган 1 йил 11 ой муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш сўралди.

Шунингдек, ноконуний валюта олди соттиси билан шуғуллангани учун 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган яна бир маҳкумга доир иш кўрилиб, унинг оилали, уч нафар фарзанди борлиги, муқаддам судланмаганлиги, айни пайтда ишсизлиги аниқланди.

Судда ушбу маҳкум ҳам жазони ўташ қоидаларига, белгиланган таъқиқ ва чекловларга тўлиқ амал қилганлигини ва тайинланган озодликни чеклаш жазосининг учдан бир қисмини, яъни 4 ой муддатини ўтаганлигини маълум қилиниб, ўталмаган 8 ой муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш сўралди.

Суд мажлисида фирибгарлик жиноятини содир қилгани учун Жиноят Кодексидаги тегишли моддаларга кўра 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган яна бир маҳкумни ҳам жазосининг ўталмаган муддатидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш тўғрисидаги иш кўрилди.

Белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилганлиги, муносиб хулқ-атворда бўлганлиги учун ушбу маҳкум ҳам муддатидан илгари жазодан озод этилишга лойиқ кўрилди.

Маҳкумлар ҳам ўзларининг жиноий қилмишларини тўлиқ англаб етганлигини, содир қилган жиноятидан пушаймонлигини, тегишли хулоса чиқарганлигини, жазони ўташ даврида маъмурий жавобгарликка тортилмаганлигини, жазони ўташ тартиб-қоидаларига тўлиқ амал қилганлигини айтиб, тайинланган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни сўрашди.

Судда Пробация гуруҳи ходими ва прокурорнинг фикрлари, маҳкумларнинг жазони ўташ тартиб ва қоидаларига тўлиқ амал қилганлиги, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги инобатга олинди ва 3 нафар маҳкум муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш лозим деб топилди.

Ахлоқ тузатиш ва озодликни чеклаш жазоларини ўтаётган ушбу маҳкумлар жазони ўташ тартиб-қоидаларини сўзсиз бажарганлиги ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги учун давлатимиз қонунчилигининг инсонпарварлик тамойили асосида жазонинг ўталмаган қисмидан муддатидан илгари шартли озод қилиндилар.

Элёр Жуманиёзов, судья ёрдамчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019