Туман ҳафта ичида
7 июль
Амударё тумани ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Унда жорий йилнинг ўтган 6 ойида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
8 июль
Туманимиздаги касб-ҳунар коллежларида битирувчиларга тантанали равишда диплом топшириш маросимлари бўлиб ўтди. Бу йил 9 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини 2830 нафар ўқувчилар муваффақиятли тамомладилар.
9 июль
ЎзХДП туман Кенгашининг V конференцияси бўлиб ўтди. Унда Кенгаш томонидан ўтган 5 йил ичида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Шу куни ўтказилганижроқўм йиғилишида Кенгашнинг бошқарув органлари сайланди.
10 июль
Мамлакатимиз мустақиллигининг 23 йиллик байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан тарғибот гуруҳлари тузилиб, тасдиқланган режага асосан барча овул ва маҳаллаларда тарғибот учрашувлари бошланди.
11 июль
Хитой овулида "Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!" шиори остида тарғибот учрашуви ўтказилди.
Унда ўтган 23 йил ичида мамлакатимизда қўлга киритилган улкан ютуқлар фахр билан тилга олинди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶