16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 20:09
Жамият 👁 99

ЛОЙИҲА ДОИРАСИДА УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ЛОЙИҲА ДОИРАСИДА УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Туманимизда фаолият юритаётган “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан “Ёшлар – янги Ўзбекистон бунёдкорлари” лойиҳаси доирасида жойларда учрашувлар, тадбирлар ўтказилмоқда. Бу учрашувларнинг самарали ва мазмунли, кенг қамровли бўлиши учун турли соҳа вакилларини ҳам лойиҳа режаларини амалга ошириш ишларига жалб қилиш кўзда тутилган. Шу мақсадда бу масаладаги тарғибот ишларини олиб бориш учун ишчи гуруҳга журналистлар, тиббиёт, маориф ходимлари, Маҳалла ва  оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутахассислари ҳам таклиф этилди.

“Оилада фарзанд тарбиясининг аҳамияти, ёшларни зарарли иллатлар ва турли ахлоқсизликлардан ҳимоя қилишда ота-оналар ва маҳалланинг ўрни” мавзусидаги навбатдаги учрашув маҳалла фаоллари, имомлар, маънавият тарғиботчилари, кенг жамоатчилик вакиллари, 13-сонли мактаб ўқитувчилари, фаол ўқувчи ёшлари иштирокида “Боғ” маҳалласида ўтказилди.

Учрашувда Халқ таълими бўлими маънавий-ахлоқий болаларнинг ҳимоя шўъбаси мудири Зафар Абдуллаев ёшларни зарарли иллатлар ва турли ахлоқсизликлардан ҳимоя қилишда мактабнинг ўрни, ўқитувчилар олдида турган маъсул вазифаларга тўхталиб ўтди. Замонавий мактабларда билим олаётган ўқувчилар яратилиб қўйилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, куч-ғайратларини фақат чуқур билим олишга қаратиши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

“Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг раиси Ўрозали Рейимов ташкилотнинг асосий  вазифаси ва мақсади халқимиз маънавиятини юксалтириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришда бадиий адабиётнинг ўрни, таъсири ва аҳамиятини янада ошириш, адабиёт, мусиқа, бадиий ва амалий санъат равнақига ҳисса қўшиш ҳамда ҳаваскор шоирлар ва ҳаваскор ёзувчилар, ижодкорлар, санъаткорлар, бадиий ва амалий санъат усталарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий салоҳиятларини рўёбга чиқариш орқали жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилашга ҳисса қўшишдан иборат эканлиги ҳақида гапириб ўтди.

Шунингдек, ташкилотнинг грант лойиҳаси асосида олиб бориладиган ишлар, жумладан, жойларда 42 маротаба маънавият таълим-тарбия, саломат турмуш тарзини яхшилашга бағишланган учрашув ва суҳбатлар ўтказиш, турли мавзуларда иншолар танловларини ташкил қилиш ва ғолибларни моддий-маънавий жиҳатдан рағбатлантириб бориш режалари билан учрашув қатнашчиларини таништириб ўтди.

Учрашувда туман Тиббиёт бирлашмаси саломатлик маркази шифокори Матёқуб Эрназаров саломат турмуш тарзини шакллантириш борасидаги ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Мутахассиснинг мулоҳазаларига кўра инсон ҳаётда бекам-у кўст яшай олиши учун аввало унга саломатлик керак. Саломатлик эса ўз қўлимизда. Шахсий гигиенага амал қилиш, турли касалликлардан ҳар ким ўзини ҳимоя қила билиши, ёмон иллатлардан тийилиши, озодаликка ҳар қадамда эътибор бериш борасида шифокор йиғилганларга қимматли маслаҳатларини бериб ўтди.

Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими етакчи мутахассиси Раҳмон Бобожонов олдида турган долзарб вазифаларни бажаришда маҳалланинг, айниқса, ҳаёт мактабини ўтаган ёши улуғ инсонларнинг роли жуда катта эканлиги хусусида сўзлади. Бунинг учун жойларда оқсоқоллар кенгаши билан жипсликда иш олиб бориш кераклигини таъкидлаб, камчиликларни бартараф этишда тажрибали инсонлар ўгитларига таяниб иш кўришга чақирди.

“Боғ” маҳалласи фуқаролар йиғини раисаси Мақсуда Раҳимова ёшлар тарбияси, уларнинг маънавиятини юқори даражага кўтариш, турли иллат ва ахлоқсизликлардан сақлаш борасида ҳудудда олиб борилаётган ишлар хусусида учрашув иштирокчиларни таништириб ўтди. У бу борадаги ишларни янада самаралироқ амалга ошириш учун олиб борилиши зарур бўлган вазифаларга алоҳида тўхталди.

Мазкур учрашувда умумтаълим мактабларига янгидан бириктирилган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ҳам иштирок этишди. Уларнинг вазифаси мактабларда фақат бадиий тўгаракларни ривожлантириш эмас, балки кенг омма орасида ҳам маънавий-марифий, тарбиявий ишларни олиб боришга қаратилиши лозимлиги таъкидланди.

Учрашув очиқ мулоқот, савол-жавоблар тарзида мазмунли ўтди. Шундай учрашувларни келгуси даврларда барча ҳудудларда ўтказиб боришга келишиб олинди.

Ўрозали Рейимов.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019