КЎНГИЛЛИ ЭКОФАОЛЛАР ҲАШАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Бутунжаҳон тозалик куни – бу инсоният ўзи яшаб турган ҳудудда тозаликка қатъий риоя этиш, табиий атроф-муҳитни чиқиндилардан тозалаш ғоясини ифода этади. Гарчи, ушбу ғоя дастлаб 2008 йилда Эстонияда вужудга келган бўлса-да, ўзи яшаб турган ҳудудни тоза сақлаш, кўча ва маҳаллаларни ободонлаштиришга эътибор масаласи бизнинг ўзбек халқи учун бобомерос қадрият ҳисобланади. Шу боис, ҳар гал фасллар ўзгарганда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, ҳар битта маҳалла, ҳар бир кўча ва хонадонларда тозалаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилади.
Шундай бўлса-да, Эстония давлатида даставвал 50 000 кўнгиллиларни бирлаштирган экологик ҳаракат бошланган кун – сентябрь ойининг учинчи шанбаси Ўзбекистонда ҳам дунёнинг 200 га яқин мамлакатлари кўнгилли экофаолларини бирлаштирувчи Бутунжаҳон тозалик куни сифатида кенг нишонланади ва ушбу сана муносабати билан мамлакатимизда 2019 йилдан бери кенг миқёсли тозалаш ва ободонлаштириш тадбирлари амалга оширилади.
Туманимиз ҳудудларида тозаликни таъминлашни ўз зиммасига олган туман Ободонлаштириш бошқармаси ва “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси мутахассислари ҳамда ишчилари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар туфайли нафақат Манғит шаҳри, балки овул ва маҳаллалар ҳудудлари ҳам кун сайин ободонлашиб, чиқиндилардан ҳоли ҳудудларга айланиб бормоқда.
Бутунжаҳон тозалик куни – сентябрь ойининг учинчи шанбаси, 18 сентябрь санасида Қорақалпоғистон Республикаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Экология қўмитасининг Амударё тумани инспекцияси томонидан туман Ободонлаштириш бошқармаси ва “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси билан ҳамкорликда Манғит шаҳри ҳамда туманимизнинг овул ва маҳаллаларида кўнгилли экофаоллар ҳашари ўтказилиб, кенг миқёсли тозалаш, ободонлаштириш ҳамда кузги кўчат экиш ишлари амалга оширилди.
Кўнгилли экофаоллар ҳашари жараёнида Манғит шаҳрининг Бой овул, Навоий номли, Чордара ва Гулзор маҳаллалари, шунингдек, Чойкўл, Қипчоқ овуллари, Бештом маҳалласида тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, мазкур ҳудуддаги ҳар хил маиший чиқиндилар, турли ўсимлик қолдиқлари, хазонлар, қаттиқ чиқиндилар махсус чиқинди майдонларига олиб чиқиб ташланди. Маданий-маиший объектлар овул ва маҳаллалар гузарлари, хонадонлар атрофлари тозаланди, дарахтлар оқланиб, шакл бериш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, тозалаш тадбирлари жараёнида туманда ташкил этилган чиқиндилар полигонида зарарсизлантириш ишлари ҳам амалга оширилди. Бундан ташқари, аҳоли орасида тозаликни таъминлаш юзасидан тарғибот тадбирлари ҳам ўтказилиб, бу тадбирларда овул ва маҳаллалар фаоллари иштирок этдилар.
Бўлиб ўтган кўнгилли экофаоллар ҳашарига туман Ободонлаштириш бошқармаси ва “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси томонидан 20 та махсус техника воситалари жалб этилиб, ушбу техникалар ёрдамида ҳудудларда тўпланган чиқиндиларни ҳеч бир муаммосиз чиқинди полигонларига олиб чиқиб ташланди.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶