29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 14:09
Фан ва таълим 👁 210

БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ФАН ОЙЛИГИ ТААССУРОТЛАРГА БОЙ БЎЛДИ

БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ФАН ОЙЛИГИ ТААССУРОТЛАРГА БОЙ БЎЛДИ

Инсоннинг шахс сифатида шаклланишида илк қадам мактабдан, бошланғич таълим йўналишидаги билим асосларини пухта эгаллашдан бошланади. Бошланғич синфларда илм асосларини пухта эгаллашга киришган бола кейинчалик умумтаълим фанларини ўзлаштиришда асло қийналмайди. Айниқса, синфдан-синфга ўтиш сари ўзининг алоҳида қобилиятга эга эканлигини намоён этиб, қизиқишлари ортиб боради.
Шу сабаб, умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқитувчиларининг юқори малакага эга бўлишлари талаб этилмоқда. Чунки қўлига илк қалам олган мурғак болажонларнинг ҳайрат ва ҳаяжонларга тўла қизиқиш ва орзуларини бир ўзанга солиб, аниқ мақсад сари йўналтиришда айнан бошланғич  синф ўқитувчисининг касбий малакаси, ўзига  хос тажрибаси ва услуби ўта муҳим аҳамиятга эга.
Шу жиҳатлардан олиб қараганда, туманимиздаги 47-сонли умумтаълим мактабида бошланғич синф ўқитувчиларини танлаш, уларга келажагимиз эгалари бўлган ёш авлоднинг илк таълими ва тарбиясини ишониб топширишда ана шу, юқоридаги каби талаблар эътиборга олинади. Шу боис мактабнинг бошланғич синфлар ўқитувчилари орасида “Ўрган-ўргат” тамойили асосида иш олиб борилади.
Бу ҳар йили сентябрь – бошланғич таълим фан ойлиги доирасида ўтказиладиган илмий-амалий ва назарий дарс-машғулотларида, турли хил заковат баҳслари, синфлараро, гуруҳлараро беллашувлар ҳамда турли хил саналар муносабати билан ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирларда яққол намоён бўлади.
Бошланғич таълим фан ойлиги доирасида 3-а, 3-в синфларда ўтказилган математика кечасида ҳар иккала синф ўқувчилари гуруҳларга бўлиниб, қизиқарли математик ўйинлар ташкил этилди, ментал арифметика бўйича катта ва кичик ҳажмли сонларни ёддан қўшиш, айириш, бўлиш ва кўпайтириш амалларини бажаришди. Мисол ва масалалар ечиш бўйича ўзаро баҳслашишди.
Мазкур синфларда очиқ дарслар ташкил этилди. Очиқ дарсларни мактабнинг тажрибали мутахассис-ўқитувчилари кузатиб боришди. Очиқ дарсларда ўқувчиларнинг 1-,2-,3-синфларда эгаллаган билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди. Уларнинг дарсларни ўзлаштириш даражаси, нутқий ривожланиши, мустақил фикрлаш қобилиятлари, эслаб қолиш, ўз фикрини дадил ифода этиш иқтидорлари ўрганилиб, баҳо берилди.
Ойлик доирасида 4-синф ўқувчилари иштирокида ўтказилган “Кимнинг хати чиройли?” мавзусидаги диктантлар танлови янада қизиқарли бўлди. Унда чиройли ва бехато хуснихат эгалари бўлган аълочи ўқувчилар рағбатлантирилиб, уларнинг диктантлари тенгдошларига намуна қилиб кўрсатилди.
Сентябрь ойи охирида бошланғич таълим фан ойлиги доирасида ўтказилган барча тадбирлар умумташтирилиб, фан ойлиги тадбирларида фаол иштирок этган синфлар раҳбарлари меҳнати ва ташкилотчилиги алоҳида эътироф этилди. “Математик ўйинлар”, заковат баҳслари, ментал арифметика машқлари ҳамда “Кимнинг хати чиройли?” диктантлар танловлари ғолиблари аниқланди.
Ғолиб ўқувчиларнинг алоҳида билим ва қобилиятлари эътироф этилиб, мактаб маъмурияти ҳамда фан ойлиги доирасидаги тадбирлар ташкилотчилари томонидан рағбатлантирилди ҳамда фаол ва аълочи ўқувчиларга эсдалик совғалари берилди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026