ОВУЛ ВА МАҲАЛЛАЛАРДА СУД МАСЪУЛЛАРИНИНГ АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Қорақалпоғистон Республикасида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Йўл хартасининг 24-бандига кўра судьялар томонидан ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда жойларда тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
27 сентябрь куни Қипчоқ, Чойкўл, Тўлқин овуллари, Дарё бўйи, Уйшин маҳаллаларида ҳам Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Ж.Уразбоев, Фуқаролик ишлар бўйича туман суди раиси Қ.Атамурадов, Нукус туманлараро Иқтисодий суди судьяси Б.Баймурадовлар иштирокида фуқаролар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувларда суд масъуллари ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, эрта никоҳни олдини олиш ва никоҳдан ажралишларга йўл қўймаслик, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ва сайлов жараёнларининг аҳамияти, ёшларнинг сиёсий ҳуқуқлари хусусидаги масалаларида сўз юритишди. Шунингдек, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги, «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, шунингдек, янги қабул қилинган қонунлар, жумладан, «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг мазмун-моҳиятини тушунтиришди.
Суд масъуллари аҳолини қизиқтирган турли соҳадаги масалалар, жумладан оила ва никоҳ, мерос, ер ва уй-жой низолари юзасидан берилган саволлар бўйича асослантирилган жавоблар беришди.
И.Исмоилов, Жиноят ишлари бўйича туман судининг девонхона мудири.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶