Мамлакатимизда аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизими янада такомиллаштирилмоқда
Амударё тумани Давлат хизматлари маркази аҳолига сифатли ва тезкор давлат хизматларини кўрсатиб, самарали фаолият юритиб келмоқда. Марказ томонидан жорий йил бошидан аҳолига жами 59 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан анча кўтарилган.
Марказда тадбиркорлик субектларини давлат рўйхатидан ўтказишда тизимли ишлар олиб борилаётган бўлиб, жорий йилнинг шу даврига қадар 600 нафардан ортиқ якка тартибдаги тадбиркорлар, 200 дан ортиқ юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган.
Айтиш керакки, жорий йилнинг сентябрь ойида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини трасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан давлат хизматлари рўйхатига янги хизматлар киритилиши фуқароларга кенг қулайликлар яратиб, уларнинг қатор муаммолари ҳамда мурожаатларига битта маскан - Давлат хизматлари марказлари орқали ечим топишларига замин яратди.
Қайд этиш жоизки, туман Давлат хизматлари маркази томонидан фуқароларнинг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш бўйича ҳам қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. Марказ ходимлари томонидан электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича беклетлар, қатор қўлланмалар ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчиликка етказилмоқда. Бу борадаги тизимли чора-тадбирлар самараси ўлароқ, фуқароларнинг давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш кўрсаткичлари ўтган йилга нисбатан салкам икки баробар ошган.
Шу билан бирга туман Давлат хизматлари маркази ходимлари шаҳар марказидан олис ҳудудларга бориб, фуқароларга сайёр тарзда ҳам давлат хизматлари кўрсатишни ташкил этиб келмоқдалар. Бу эса инсонларнинг оғирини енгил, мушкулини осон қилиб, қатор қулайликларни яратмоқда.
Назокат Аллиязова, туман Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶