КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТИНИНГ КАДАСТР ПАСПОРТИ ПЛАСТИК ШАКЛДА БEРИЛМОҚДА
Эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Хоразм ва Навоий вилоятларида ҳам пластик шаклда тайёрланадиган кўчмас мулк объекти кадастр паспортини олиш мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 2020 йил 1 мартдан бошлаб, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида, 2020-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда босқичма-босқич кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганлигини тасдиқлаш бўйича мурожаат қилинганда, ариза берувчига Давлат хизматлари марказлари орқали янги намунадаги кадастр паспорти берилиши белгиланган эди.
Ҳозирги кунда республикамизнинг барча туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига пластик шаклда тайёрланадиган кўчмас мулк объекти кадастр паспортини бериш ускунаси ўрнатилиб, ушбу хизматнинг кўрсатилиши таъминланди.
Кадастр паспорти электрон кўринишга эга бўлиб, кўчмас мулк объекти тўғрисида барча маълумотларни ўз ичига олади. Жумладан, кадастр рақами, кўчмас мулк объектининг эгаси, ЖШШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами), кўчмас мулк объектининг тури, кадастр схемаси ва ҳоказо.
Мансур Садиков, Туман давлат хизматлари маркази директори

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶