АМУДАРЁЛИК ИИВ ФАХРИЙСИ «ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ФАХРИЙ ХОДИМИ» КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОСҚИЧИ СОВРИНДОРИ БЎЛДИ
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси ИИВ фахрий ходимлари ўртасида «Йилнинг энг фаол фахрий ходими» кўрик-танлови ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ташкил этилганининг 30 йиллиги арафасида бўлиб ўтган ушбу танловда тизимда узоқ йиллар хизмат қилган, ҳозирги кунда ҳам ўз тажриба ва билимларини ёш авлодга ўргатиб келаётган, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган ИИВ фахрий ходимлари қатнашишди.
27 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида мазкур танловнинг якуний босқичи ўтказилди. Ушбу босқичда танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби – амударёлик ИИВ фахрий ходими, истеъфодаги майор Жаҳонгир Холмуродов ҳам иштирок этди ва танлов давомида белгиланган шартлар асосида республиканинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган соҳа фахрийлари қатори ўтган йиллар мобайнидаги амалий ишларини тақдим этиб, билим ва иқтидорини синовдан ўтказди.
Дастлабки шартга кўра танловда иштирок этган ҳар бир фахрий ходимнинг ўтган бир йил давомида давлат ва жамият ҳаёти билан боғлиқ амалга оширган ишлари, жумладан ёш авлодни тарбиялаш, устоз-шогирд анъаналари, фахрийлар мактабидаги фаолияти ва бошқа соҳаларда амалга оширган ишлари билан танишиб чиқилди. Кейинги шарт бўйича интеллектуал спорт ўйини, яъни шахмат мусобақаси ўтказилди. Сўнгги шартга кўра, юртимизда амалга оширилаётган сўнгги ислоҳотлар, ички ишлар органлари тизими, юртимиз тарихи, адабиёти, санъати, маданияти ва бошқа муҳим йўналишлар бўйича тузилган саволлар асосида фахрийларнинг билимлари аниқланди. Шунингдек, шарт давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва муаммоларни илгари суриб, уларни ҳал этишнинг турли инновацион йўлларини кўрсатиб беришди. Танловда иштирокчилар санъат, маданият, адабиёт, фан, техника ва бошқа йўналишлардаги истеъдодларини ҳам намойиш этишди.
«Йилнинг энг фаол фахрий ходими» кўрик-танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичида муваффақиятли иштирок этган амударёлик ИИВ фахрийси, истеъфодаги майор Жаҳонгир Холмуродов «Истеъдодли фахрий» номинацияси бўйича ғолиб деб топилди. Танлов совриндорига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Дипломи, «Ўзбекистон ИИВ фахрийси» кўкрак нишони ҳамда қимматбаҳо қўл соати тантанали равишда топширилди.
Султон Жарилкаганов, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶