АМУДАРЁ ТУМАНИ ПРОКУРАТУРАСИ ХОДИМЛАРИ РЕСПУБЛИКА ПРОКУРОРИ КУБОГИ МУСОБАҚАЛАРИ ҒОЛИБИ БЎЛИШДИ
Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш, аҳолининг барча қатламлари орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тобора кучаймоқда. Айниқса, турли соҳа ходимлари ўртасида спорт мусобақаларининг ташкил этилиши анъанага айланмоқда.
Яқинда Қорақалпоғистон Республика прокуратураси ходимлари ўртасида ҳам спортнинг мини-футбол, шашка ва стол теннис турлари бўйича “Қорақалпоғистон Республикаси прокурори кубоги” мусобақалари ташкил этилди.
Нукус шаҳрида спортнинг мини-футбол тури бўйича бўлиб ўтган мусобақасида ҳар бир туман прокуратураси ходимларидан ташкил қилинган 20 та жамоа ўртасида қизғин беллашув бўлди. Муросасиз кечган мусобақа давомида ўз маҳоратини кўрсатган жамоалардан Амударё тумани прокуратураси ходимларининг “Амударё” жамоаси 1-ўринни эгаллади.
Шундан сўнг, прокуратура ходимлари шахмат бўйича мусобақаларда иштирок этиб, ўз иқтидорларини намойиш этдилар.
Спортнинг стол теннис тури бўйича ўтказилган мусобақаларида ҳам Амударё тумани прокуратураси ходимлари чаққонликларини ва абжирликларини кўрсатишди. Мусобақада куч синашган 18 нафар спортчи-ходимларни мағлуб этган Амударё тумани прокуратураси ходими А.Бекбергенов ғолибликни қўлга киритди.
Кубок ғолиби бўлган Амударё тумани прокуратураси ходимларининг спорт жамоаси Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ф.Алламбергенов томонидан берилган совғаларга эга бўлди.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶