16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 17:34
Жамият 👁 226

ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Туманимизда фаолият олиб бораётган “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан “Ёшлар – янги Ўзбекистон бунёдкорлари” лойиҳаси доирасида маҳаллалар ва умумтаълим мактабларида, корхона ва ташкилотларда учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини кенг тарғиб қилиш, уларни гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, турли ахлоқсизликлардан ҳимоя қилиш мақсадида туманимиздаги 17-сонли умумтаълим мактабида навбатдаги давра  суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида шифокорлар, маънавият тарғиботчилари, фаол ёшлар, маҳалла имомлари иштирок этдилар.

Мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари давра суҳбатида жам бўлдилар.

Давра суҳбатида “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти раиси Ўрозали Рейимов давлатимиз томонидан ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятларга тўхталиб ўтди. Уларнинг чуқур билим олиши, дунёвий билимларни ўрганиши, ўзи севган касбини эгаллаши учун мактаб ўқувчиси пайтидаёқ ишончи қадам қўйиши учун барча қулайликлар яратиб қўйилганлигини таъкидлади.

Ёшларнинг ҳар томонлама маънавий етук инсонлар бўлиб етишишига кўмаклашиш учун кўплаб маънавий тадбирлар, эл севган санъаткорлар, етук олимлар, атоқли инсонлар билан учрашувлар ташкил қилинмоқда.

Туманимизда айниқса адабиётсевар, бадиий ижод билан шуғулланувчи ёшлар учун улкан имконият эшиклари очиқ. Ёшларимизнинг қаламига мансуб шеърлар, ҳикоялар ва бошқа турдаги ижод намуналари “Тараққиёт кўзгуси”, “Менинг оилам” газеталарида мунтазам ёритиб борилмоқда. Амударё телевидениеси орқали ёшлар ҳаётига оид кўрсатувлар тайёрланиб борилмоқда. Бундан ташқари amunews.uz веб-сайти фаолият юритмоқда.

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси қошида ташкил этилган нашриёт туманимизнинг барча ёшдаги ижодкорларининг китобларини чоп этиб қалам сохибларини элга танитиб келмоқда.

Яқинда эълон қилинган “Мен севган бадиий асар” мавзусида ўтказилган иншолар танлови ҳам мактаб ўқувчилари орасида ўткир зеҳнли? ижодкор ёшларнинг жуда кўп эканлигини намоён қилди.

Давра суҳбатида иштирок этган туман Nиббиёт бирлашмаси шифокори Матёқуб Эрназаров мустаҳкам саломатлик маданий-маънавий турмушимизнинг  негизи эканлигига алоҳида тўхталиб ўтди. Ҳақиқат ҳам фақат саломат инсонгина маданий-маърифий ишлар учун ўз куч-қудратини сарфлай олади. Гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, турли ахлоқсизлик каби иллатлар эса маънавий турмушимизга ёт бўлган кўринишлардир. Шифокор ўз сўзида бу инсониятга ёт иллатларнинг одамзоднинг ҳаёт тарзига, ёшларнинг келажаги учун қанчалик зарарли эканлигига барчанинг эътиборини қаратди.

“Бир маҳалла етти болага ота-она” деган гаплар бежиз айтилмаган. Ёшлар тарбиясида  ота-оналар, маҳалланинг ўрни беқиёс.

Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш  бўлими мутахассиси Раҳмонжон Бобожоновнинг ёшлар билан суҳбати кундалик турмушимизнинг ана шу муҳим қирраларига қаратилди.

35-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси, ёш шоира Барно Самандарова ҳам шу маҳаллада яшайди. Ҳозирнинг ўзида “Илк парвозим”, “Меҳр” деб номланган шеърий тўпламлари билан туманимиз шеърият ихлосмандларига танилиб улгурган Барно давра суҳбати иштирокчилари бўлган ўз тенгқурларига ўзининг ижодий фаолияти, мактабдаги ўқишлари ҳақида гапириб берди. Барно ҳозирги кунда учинчи шеърий тўпламини ҳам нашрга тайёрламоқда. Ижодий ишлари билан бир қаторда мактабда аъло баҳоларга ўқимоқда. Турли фанлар олимпиадаларида иштирок этиб рус, инглиз, турк тилларини ҳам мукаммал ўрганмоқда.

Учрашув сўнгида Барно Самандарова ўзининг шеърий тўпламларидан 17-сонли мактаб кутубхонасига совға қилди. Учрашув эркин суҳбат, ошкора мулоқот тарзида қизиқарли ўтди. Давра суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олдилар.

Ў.РЕЙИМОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019