30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 09:01
Қишлоқ хўжалиги 👁 3,726

Қишлоқ хўжалиги: барқарор ривожланиш йўлида

Қишлоқ хўжалиги: барқарор ривожланиш йўлида

Истиқлол йилларида амалга оширилаётган аграр соҳадаги чуқур ислоҳотлар қишлоқ хўжалик корхоналари ва хўжаликларининг шакли ҳамда мазмун-моҳиятини тубдан ўзгартириб юборди, хўжаликларнинг фаолият ва бошқарув механизмлари янгиланди.

Жамоа ва ширкат хўжаликлари ўрнига фермер хўжаликлари ташкил этилиб, фаолият бошлади ва қишлоқ хўжалигида мулкдорлар синфи шаклланиб, ер ўз эгасини топди.

Ўтган йиллар давомида фермер хўжаликларида етиштирилаётган пахта, ғалла хом-ашёларини, мева, полиз ва сабзавот маҳсулотларини, шунингдек, паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик ва асаларичилик маҳсулотларини йилдан-йилга кўпайтиришнинг интенсив ривожланиш йўли тутилмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг 2012 йил 22 октябрдаги "Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Республикамизда, вилоятлар ва туманларда фаолият олиб бораётган фермер хўжаликларининг ишини мувофиқлаштириб бориш ҳамда аниқ мақсадларга йўналтириб туриш учун Фермерлар Кенгашлари ташкил қилинди.

Мазкур Фармонга асосан Амударё тумани Фермерлар Кенгаши ташкил қилиниб, 2013 йил бошида дастур қабул қилинди ва шу асосда туманимизда фаолият олиб бораётган 278 та фермер хўжалигидан 197 таси кўп тармоқли фермерлар деб топилди. Буларда 8 та йўналишда 204 та лойиҳа ишлаб чиқилди ва бу лойиҳаларни амалга ошириш учун фермер хўжаликлари ҳисобидан 2 млрд. 104 млн. 800 минг сўм, банк кредити ҳисобидан 1 млрд. 20 млн. сўм, жами 3 млрд. 124 млн. 500 минг сўм маблағ сарфланди. Натижада 886 та иш ўринлари яратилди. 2014 йилда янги 52 та фермер хўжаликлари кўп тармоқли хўжаликларга айлантирилиб, улар сафи 249 тага етди.

Сўнгги йилларда интенсив мевали боғлар барпо этиш сари дадил қадамлар ташланмоқда. Айни кунда 25 гектарга яқин серҳосил пакана бўйли янги олма боғлари яратилди. Янги боғлар ўзининг дастлабки ҳосилини бера бошлади.

Мева-сабзавот маҳсулотларини қиш ва баҳор ойларида ҳам сифатли сақлаш учун кўп сиғимли замонавий технологиялар билан жиҳозланган омборхоналар ишлаб турибди ва янгиларини қуриш ишлари мўлжалланмоқда.

Бугунги кунда дастурхонимизни чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик маҳсулотларисиз тасаввур қилиш қийин. "Тўлқин” овули ҳудудидан ишбилармон тадбиркор ака-ука Шуҳрат ва Ислом Маткаримовлар "Амударё соҳили” фермер хўжалигини кўп тармоқли фермер хўжалигига айлантириб, пахтачилик, ғаллачилик, пиллачилик, чорвачилик, сервис хизматини ва балиқчилик соҳаларини ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда.

Эркин Расулов раҳбарлигидаги "Амударё Панашам” кўп тармоқли фермер хўжалигида олиб борилаётган ибратли ишлар ҳам таҳсинга лойиқдир.

Бу фермер хўжалигида пахта, ғалла ва пиллачиликдан ташқари асаларичиликни ривожлантириш яхши йўлга қўйилган, шунингдек изланувчан ва тиниб-тинчимас Эркин Расулов ўтган 2013 йилда маҳсулдор товуқларни кўпайтиришни йўлга қўйиш мақсадида замонавий технологиялар билан жиҳозланган янги паррандачилик корхонасини ташкил қилди ва парранда гўшти етиштиришни йўлга қўйди.

Хуллас, туманимизда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича дастлабки дадил қадамлар қўйилмоқда. Фермерларимиз ўз далаларида етиштирилаётган маҳсулот турларини янада кўпайтириш, сервис хизматларини йўлга қўйишни замон талаби деб билиб, шу асосда фаолият олиб бормоқдалар.

Жорий йилда пиллакорларимиз 267 тоннадан ортиқ "кумуш тола”, ғаллакорларимиз эса давлат хазинасига 6 минг тоннадан зиёд "қирмизи дон” етказиб бердилар. Ғалласиз нонни ва нонсиз тўкин дастурхонни тасаввур қилиб бўлмайди. Фаровон турмушимиз асоси ҳам мана шу тўкин дастурхонимиздир. Соҳадаги ислоҳотлар натижасида Ўзбекистонимиз нафақат ғалла мустақиллигига эришди, балки, четга ғалла экспорт қилиш салоҳиятига ҳам эга бўлди.

Соҳадаги энг қувонарли натижани пахтакорларимиз кўрсатишмоқда. Туманимизда ҳар йили 40 минг тонна атрофида пахта етиштирилиб, давлат хазинасига топширилади. Энг муҳими, бир неча йиллардан бери туманимиз давлатга пахта сотиш бўйича шартномавий режасини Қорақалпоғистон Республикасида биринчи, мамлакатимизда ҳам биринчилар қаторида адо этмоқда.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси юқори унумли техника ва агрегатлар билан таъминланиб, ёнилғи-мойлаш материалларининг етарли миқдордаги заҳираси яратилгани, ер унумдорлигини ошириш мақсадида тупроққа органик ва минерал ўғитлар билан агротехника талаблари даражасида ишлов берилгани, зараркунандаларга қарши курашиш ишлари самарали йўлга қўйилгани ҳам пахтакорларимиз ютуғининг асоси бўлмоқда.

Бир сўз билан айтганда, туманимиз ҳокими раҳбарлигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш борасида ўзига хос тизим яратилгани амударёлик деҳқонларни, фермерларни Ўзбекистон миқёсида танитмоқда.

Мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг асосий масалалардан бири ҳисобланади. Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримовнинг "Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим заҳиралари” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги маърузасида таъкидлаганидек: "Ер юзи аҳолисининг тез кўпайиб бораётгани билан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш имкониятлари чеклангани ўртасидаги тафовут озиқ-овқат дастурини ҳал этиш масаласи йилдан-йилга кескинлашиб бораётганининг асосий сабабидир”. Шундай бир шароитда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик каби соҳаларни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Туманимизда бу борада ҳам ижобий кўрсаткичларга эришилмоқда. Барча имкониятларни сафарбар этган ҳолда ҳар йили 8080 тонна гўшт, 29198 тонна сут, 131 тонна балиқ, 47 тонна асал, 33738 тонна мева-сабзавот, 819 тонна узум етиштирилмоқда. Бу эса аҳоли дастурхонининг тўкинлигини таъминлаш ва турмуш фаровонлигини янада яхшилашда муҳим омил бўлмоқда.

Қолаверса, ернинг ҳосилдорлигини оширишда яна бир омил борки, усиз баланд хирмон ҳақида ўйлаш ўринсиз. Бу – ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш масаласидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 29 октябрдаги "Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида 2008-2012 йиллар учун давлат дастури ишлаб чиқилди. Дастурга асосан 2008-2012 йиллар давомида туманимизда 1218,7 км. узунликдаги коллектор-дренаж тармоқларида 8 млрд. 63 млн. сўмлик таъмирлаш-тиклаш ҳамда реконструкция ишлари олиб борилди.

Президентимизнинг 2013 йил 19 апрелдаги "2013-2017 йиллар даврида ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бўйича туманимизда 92,5 км. узунликдаги коллектор-дренаж тармоқларида реконструкция, 1508,2 км. узунликдаги объектларда таъмирлаш ва тиклаш ҳамда 29,5 км. узунликдаги объектларда янгидан қуриш ишларини бажариш, умумий қиймати 22 млрд. 579 млн. сўмлик маблағ эвазига ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш режалаштирилмоқда.

Айтиш керакки, мустақилликдан олдин ер ости сувлари сатҳи 1,40 м.ни ташкил қилган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 1,80 м.ни ташкил қилмоқда.

Буларнинг барчаси аграр соҳани янада ривожлантириш, туманимизни боғ-роғларга айлантириш, бир сўз билан айтганда, ерларнинг ҳосилдорлик даражасининг янада ошишига, аҳоли турмушининг фаровон бўлишига замин яратади.

Отахон ҚУРБОНИЁЗОВ,

туман фермерлар

Кенгаши раиси.


🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026