ФАРЗАНДЛИККА БОЛА ОЛИШИ МУМКИН БЎЛМАГАН ШАХСЛАР РЎЙХАТИ КЕНГАЙТИРИЛДИ
«Фарзандликка олиш тартибининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Шу йил 21 октябрь куни қабул қилинган ушбу Қонун билан Оила кодексига ҳамда «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қонунга мувофиқ фарзандликка олиши мумкин бўлмаган шахслар рўйхати кенгайтирилди.
Фарзандликка олиши мумкин бўлмаган шахслар тоифасига илгари айрим жиноятларни содир этганлик учун ҳукм қилинганлар киради. Яъни, ҳаётга, соғлиққа қарши жиноятлар ҳамда ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган жиноятлар, жинсий эркинликка, оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши, шахснинг озодлигига, шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятлар (бундан туҳмат ва ҳақорат қилиш мустасно), фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши жиноятларни (бундан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш мустасно) содир этган шахслар фарзандликка олишларига йўл қўйилмайди.
Шунингдек, тинчликка ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши, Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар, ўзгаларнинг мол-мулкини талон-тарож қилиш билан боғлиқ бўлган, жиноий йўл билан топилган мол-мулкни олиш ёки ўтказиш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш ёхуд нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш билан боғлиқ, бошқарув тартибига, одил судловга қарши, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш каби жиноятлар содир этган шахслар ҳам шу тоифага киради.
Мазкур Қонунда фарзандликка олиш мумкин бўлмаганлар тоифаси батафсил кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинувчилар ёшидаги фарқ 15 ёшдан кам бўлмаслиги шарт қилиб белгиланган, бундан ўгай ота ва ўгай она ёки фарзандликка олувчининг яқин қариндошлари томонидан фарзандликка олиш ҳоллари мустасно.
Н.ЖуманиЁзова, туман Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶