“ХАВФСИЗ ТУН” РЕЙД ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
Тинч осойишта ҳаёт тарзи биз билан бир даврда яшаётган неча-неча миллионлаб инсонларнинг орзуси, десак адашмаймиз. Тўйиб овқат ейишга имкони йўқ, юпун, бошпанасиз одамлар, ёмғирдай ёғилаётган ўқлардан, портлашлардан даҳшат ичида яшаётганлар, бирор куни осойишта кечмаётганлар жуда кўпчилик.
Шулар ҳақида ўйлаганимизда барча бртдошларимиз ўз оиласи бағрида эмин-эркин, бахтиёр, фаровон яшаётганидан, оилалар ободлиги, унинг замирида юртимиз ободлиги, тинч-осойишталигидан кўнглимиз тоғдай кўтарилади, эртаги кунга ишончимиз янада мустаҳкамланади. Беихтиёр тилимизга шукрона келади. Шу баробарида чор-атрофга очиқ кўз билан теран назар ташлаш, ҳушёр ва огоҳ бўлиш лозимлигини англаймиз. Дунёни қайсики бурчагида уруш-низолар, бузғунчиликлар, ёвуз ниятли кучлар мавжуд экан, улардан шу азиз Ватанимизни кўз қорачиғидай асраш, ҳимоя қилиш масъулияти зиммамизда бўлади. Яна шуниси ҳам борки, бугунгидай дориломон кунларнинг қадрига етмай, тўқликка шўхлик қилаётганлар, амалдаги меъёрий қонун-қоидаларни менсимайдиган, бўйсунгиси келмайдиган, ноқонуний фаолият билан шуғулланаётганлар ҳам жамиятимизда учраб туради.
Шуларни инобатга олган ҳолда туманимизда шу йилнинг 2 ноябрида Ўзбекистон Республика Ички ишлар вазирлигининг, Қорақалпоғистон республикаси Ички ишлар вазирлигининг кўрсатмаларига асосан, аҳолининг тинчлик-осойишталигини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш мақсадида “Хавфсиз тун” рейд тадбири ўтказилди.
Ушбу тадбирга туман Ички ишлар бўлими, Миллий гвардия туман Қўриқлаш бўлими, туман Давлат солиқ инспекцияси, “Фидокор ёшлар” уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 2-сафарбарлик гуруҳи Йўл патрул хизмати инспекторлари, Ички ишлар вазирлиги АВБСО ходимлари ва жамоат ташкилотларидан жами 99 нафар ходимлар туманимизда 6 та маъмурий ҳудудга бўлинган ҳолда 5 та йўналишда иш олиб бордилар. Улар жамоат жойлари, савдо объектлари, кўнгилочар жойларда ва умумий овқатланиш шаҳобчаларида жамоат тартибининг сақланиши, аҳолига хизмат кўрсатишда белгиланган қоидаларга риоя қилиниши, шунингдек, осойишталикка раҳна солиши мумкин бўлган ҳолатларни аниқлаш юзасидан текширувлар олиб бордилар, ноқонуний ҳолатларга йўл қўймаслик, карантин қоидаларига риоя қилиш лозимлиги юзасидан тушунтириш ва тавсиялар бердилар.
Манғит шаҳрида ўтказилган рейд тадбирлари давомида Тадбиркорлар кўчаси 106-уйда бир гуруҳ шахслар таваккалчиликка асосланган қимор ўйини ўйнаб ўтирган ҳолат аниқланиб, улардан 968000 сўм пуллар далилий ашё сифатида олинди. Қимор ўйини иштирокчиси Ч.Қ.нинг чўнтагида ўткир тиғли ошхона пичоғи борлиги аниқланди.
Бундан ташқари, тунги соат 23:00лардан сўнг Манғит шаҳри ҳудудидаги кўнгилочар масканлар назорат қилинганида 3 нафар вояга етмаган болалар бильярд ўйнаётганлиги аниқланди ва шу вақтнинг ўзида маскан эгасига вояга етмаганларнинг тунги вақтда ўйнашларига йўл қўйгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига асосан баённома расмийлаштирилди. Шунингдек, шаҳар кўчаларида спиртли ичимлик ичиб, маст ҳолда шовқин кўтариб, аҳоли тинчлигини бузиб юрган икки нафар фуқаро аниқланди. Улар ходимларнинг қонуний талабларини бажармаганлари учун туман Ички ишлар бўлими биносига олиб келиниб, ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Рейд тадбирида 11 нафар Йўл патрул хизмати ходимлари йўлларда автотранспортда ҳаракатланишда 98 та қоидабузарликларни аниқлашди. Шунинг 3 таси маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш, 27 таси тегишли ҳужжатларга эга бўлмай транспорт бошқариш, 68 таси турли йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмай транспорт бошқариш ҳолатларидир.
Жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тадбир туманимизда кўпгина кўнгилсизликларнинг олдини олишга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.
Орифжон Қосимов, Амударё тумани ИИБ ҲПБ бошлиғи

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶