14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 22:28
Фан ва таълим 👁 216

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ПЕДАГОГЛАР ФАОЛИЯТИГА ЭЪТИБОР КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ПЕДАГОГЛАР ФАОЛИЯТИГА ЭЪТИБОР КУЧАЙТИРИЛМОҚДА

Педагогиканинг бош масаласи тарбия саналади. Тарбия жараёнида эса боланинг онги, ҳис-туйғулари шаклланади. Мактабгача таълим педагогикаси болаларнинг, ёш ва индивидуал хусусиятларини эътиборга олган ҳолда уларнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлашга хизмат қилади.

Мактабгача таълим ташкилотлари педагог-тарбиячилари ёш авлодни жамиятга муносиб, комил инсонлар қилиб тарбиялашдек муҳим ва масъулиятли вазифани бажаради. Ўз навбатида тарбиячининг дунёқараши кенглиги, билими таълим-тарбияда катта аҳамият касб этади. Шу боис уларнинг малакасини, маҳоратини ошириб боришга алоҳида эътибор қаратилади.

Тумандаги МТТларда жами 803 нафар педагог-ходимлар фаолият юритиб келмоқда. Шулардан 349 нафари олий маълумотли, 454 нафари ўрта махсус маълумотли  педагог-тарбиячилар ҳисобланади. Шундан 725 нафари давлат МТТларида, 83 нафари нодавлат мактабгача МТТларида фаолият юритади. Ушбу педагог-тарбиячилар белгиланган режа асосида малака ошириб, иш тажрибаларини кенгайтириб келмоқда. Шунингдек, педагог-тарбиячиларнинг касбий конпетенциясини шакллантиришга қаратилган “Каскад” усулидаги семинар-тренинглар мунтазам равишда ўтказилмоқда. Семинарлар ва ташкил этилаётган ўқув жараёнларида уларга тарбия масканларида фойдаланилаётган “Илк қадам” дастурининг аҳамияти, унда кўзланган ўқитишнинг педагогик мақсадлари тушунтириб борилади. Дастур педагогларга болалар учун рағбатлантирувчи ўқитиш муҳитини қандай қилиб яратишга, бунга ота-оналарни ҳам қай йўл билан жалб қилишни тушуниш ва билиб олишга ёрдам беришини англатади.

Ёш авлоднинг келажакда комил инсон бўлиб вояга етиши бугун мактабгача таълим ташкилотларида берилаётган таълим-тарбияга боғлиқ. Мазкур жараён ота-она билан бир қаторда тарбия масканларидаги педагоглардан ҳам улкан масъулият талаб этади. Юқори касбий маҳорат, малакага эга бўлган педагог-тарбиячилар келажак авлоднинг етук ва баркамол инсонлар бўлиб вояга етишларига муносиб ҳисса қўшишади.

Солия Бобожонова, туман МТБнинг Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўъба мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019