“ДИҚҚАТ, ПИЁДА” ТАДБИРИ НАМУНАЛИ ЎТКАЗИЛДИ
Йўллар тасодифларга тўла, кўнгилсиз ҳодисалар тез-тез содир бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Буни айримлар йўлларда транспорт воситаларининг кўплиги билан изоҳлашади. Аслида эса пиёдалар, транспорт воситаларини бошқараётганларнинг барчаси йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилганларида эди, бахтсиз йўл ҳодисалари содир бўлмас эди.
Пиёдалар билан боғлиқ йўл-тарнспорт ҳодисаларининг олдини олиш, уларга йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб, этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 13 ноябрдан 23 ноябргача “Диққат, пиёда!” тадбирини ўтказишни режалаштирган эди.
Режага мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан пиёдаларнинг йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтиши натижасида ҳаракат хавфсизлигига қоидаларининг кўпол тарзда бузилиши ҳолатлари содир бўлаётганлиги, йўлда ҳаракатланганда қоидаларга риоя қилиш умр фойдаси эканлиги кенг тарғиб этишга бағишланган муассасаларда, корхоналарда маҳаллаларда ва таълим масканларида кўпгина тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Бунинг учун республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби туманимизда ҳам умумий ўрта таълим, мактабгача таълим муассасалари, лицейларга Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари бириктирилди. Уларга ўқув йили давомида ўқувчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги дарс соатларининг намунали ўтказилишини назорат қилиб бориш ҳам юклатилди. Дарслар бошланиш ва тугаш вақтларида таълим муассасасига яқин йўл кесишмаларида ўқитувчиларнинг навбатчилигини ташкил этиш, шунингдек, серқатнов, катта йўллар бўйларига тегишли йўл ҳаракати белгилари ўрнатилишини таъминлаш, пиёдалар ўтиш жойидаги йўл чизиқларининг техник ҳолатига, кўринарли ҳолатда бўлишига эътибор қаратиш, бу борада мавжуд камчиликларни бартараф этиш вазифаси амалга оширилди. 10 кун мобайнида амалга оширилган тадбирлар давомида йўлларда пиёдаларга белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш оқибатлари, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш фойдалари кенг тушунтирилди.

Йўл ҳаракати қоидаси – умр фойдаси! Ҳар биримизнинг қоидаларга амал қилишимиз – қанча-қанча йўллардаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга замин яратади.
Орифжон ҚОСИМОВ, туман ИИБ ҲПБ бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶